Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet104/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106
Bog'liq
Якуний назорат

Tashqi iqtisodiy faoliyatni tartibga solishning iqtisodiy usullarining afzalliklari va kamchiliklari

- Ҳозирги пайтда дунѐ мамлакатларида ташқи иқтисодий сиѐсатни
юритишда юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ташқи иқтисодий
фаолиятни тартибга солиш тизимидан самарали фойдаланилмоқда ва унинг таркибига кирган ташкилот ва муассасалар фаолияти такомиллаштирилмокда.
Мамлакатимизда иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш тизимининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- республика миллий манфаатларига жавоб берувчи ва унинг жаҳон
ҳамжамиятидаги ўрнини таъминловчи ташқи иқтис одий сиѐсатни
такомиллаштириш ва амалга жорий этиш;
- ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этишнинг қонуний асосларини
такомиллаштириш ва янада эркинлаштириш;
- мулкчилик кўринишининг турли шаклларидан қатъий назар, ташқи
иқтисодий фаолиятни барча иштирокчилари уч ун энг юқори самарадорликни
таъминлаш, уларнинг фаолияти ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
- миллий иқтисодиѐтнинг таркибий бўғинларини модернизациялашда
ташқи иқтисодий омиллардан оқилона фойдаланиш.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда, ташқи иқтисодий фаолият
иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини тартибга солишда ва
эркинлаштиришда умумэътироф этилган қуйидаги усулларидан
фойдаланилади: ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита
усуллар ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бевосита
(иқтисод ий, маъмурий, меъѐрий-ҳуқуқий) усуллар.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга
солишнинг билвосита усуллари бўлиб ташқи иқтисодий алоқаларда
қатнашувчиларнинг иқтисодий манфаатлари, уларнинг даромадини
тақсимлашга, битим шартларини бажаришга таъсир этувчи, божхона
тарифлари ва божлари, турли солиқлар, валютадан тушган пулдан
ажратмалар меъѐри, халкаро операцияларни кредитлаш ва суғурталашнинг
фоиз ставкалари кабилар ҳисобланиб, у субъектларни у ѐки бу ҳаракатни танлаш имконини беради.
Бевосита усуллари ичида божхона божлари ва тарифлари жуда муҳим
ҳисобланади. Бож, бож пули – (араб. ўлпон, солиқ) – божхона назорати
остида давлат томонидан мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган импорт
товарлар, мол-мулк ва қимматбаҳо буюмлардан ундириладиган пул
йиғимлари. У билвосита солиқ бўлиб, унинг товар чиқариш, товар киритиш
ва мамлакат ҳудуди орқали ташиб ўтказиш учун (транзит) ундириладиган турлари мавжуд.




  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling