Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Iqtisodiyotni tartibga solishda davlat tomonidan qo‘llaniladigan dastaklar
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- 44. Iqtisodiyotni tartibga solishda davlatning o‘rni haqida merkantilistlarning qarashlari
43.Iqtisodiyotni tartibga solishda davlat tomonidan qo‘llaniladigan dastaklar
-Иқтисодиѐтни тартиблаш дастаклари 1Иқтисодиѐтни прогнозлаштириш 2Индикатив режалаштириш 3Манзилли режалаштириш 4Хўжалик объектларига билвосита, иқтисодий дастаклар орқали таъсир этиш 5Мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Dавлат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солишда маълум ҳужжатлар ишлаб чиқади. Уларнинг асосини иқтисодий прогнозлар ташкил этади. Иқтисодий прогнозлар мамлакатни иқтисодий ривожлантириш мақсадларини белгилаш, уни амалга ошириш стратегиясини ва тактикасини ишлаб чиқиш ҳамда индикатив режалар тузишнинг асоси ҳисобланади. Иқтисодиѐтни тартиблашнинг муҳим ҳужжатларидан бири иқтисодий ривожланишни дастурлашдир. Иқтисодий дастурлар бозор муносабатлари амал қилаѐтган шароитда давлатнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнларига тўғридан-тўғри фаол аралашувининг асосий дастаклари ҳисобланиб, у бутун иқтисодиѐтни ѐки унинг алоҳида соҳалари бўлган тармоқлар, ҳудудлар, кўптармоқли комплекслар ривожланиши дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни англатади. 44. Iqtisodiyotni tartibga solishda davlatning o‘rni haqida merkantilistlarning qarashlari -Дастлабки иқтисодий назариялар капитализмнинг бошланғич даврига тўғри келади (XV-XVII асрлар). Бу даврда меркантилистлар жамият бойлиги муомала соҳасида яратилади, миллат бойлиги эса пул миқдори билан аниқланади деган фикрни илгари суришади. Меркантилизм – бу иқтисодий назариядаги биринчи илмий мактаб бўлиб, унинг машҳур намоѐндаларидан бири Томас Мен ҳисобланади (1571-1641 й.). Меркантилизм капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврига хос бўлиб, савдо буржуазия манфаатларини ифода этади. Меркантилизмга икки хусусият хосдир: 1) бойлик пул билан ифодаланади (давлат қанча кўп пулга эга бўлса, у шунча бадавлат ҳисобланади) 2) давлат хокимияти ѐрдамида пул бойликларини жамғаришга эришиш мумкин. Ушбу мактаб намоѐндалари мамлакатга олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ўртасидаги фарқнинг (актив савдо баланси) юқорилиги билан давлат бойлиги ошади ва давлат актив савдо балансида сиѐсий ишларни олиб бориши зарур деб ҳисоблашади. Давлат мамлакатдан товарларни олиб чиқишни рағбатлантириш ва мамлакатга товарлар олиб киришни чеклаш, баъзи товарларни эса олиб кирилишини таъқиқлаш билан протекционизм сиѐсатини юритиши лозим. Бунда қуйидаги тамойил олға сурилади: чет элдан арзон баҳога сотиб олиш, бошқа давлатларга қимматроқ сотиш. «Сиѐсий иқтисод» атамаси француз меркантилисти А.Монкреттоннинг 1615 йилда нашр қилинган «Сиѐсий иқтисод трактлари» китобида илмий муомалага киритилган эди. Меркантилистлар биринчи бўлиб истеъмол қийматини эмас, балки алмашинув қийматини бойлик деб эълон қилдилар. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling