Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Iqtisodiy rivojlanishda davlatni roli haqida fiziokrat
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Iqtisodiy rivojlanishni tartibga solishda davlatning o‘rni haqida klassik siyosiy iqtisod konsepsiyasi
Iqtisodiy rivojlanishda davlatni roli haqida fiziokrat maktabi namoyondalarining qarashlari
-Кейинги иқтисодий мактаб физиократлар эди. Ушбу мактабнинг энг кўзга кўринган намоѐндаси – Ф.Кэне (1694-1774 й.). Унинг хизмати: физиократлар муомала соҳасини тахлил этишдан ишлаб чиқаришни тахлил этишга томон бурилиш ясади. Фақат улар қишлоқ хўжалиги билан чегараланишди. Кене эквивалент айирбошлаш таълимини олға сурди ва савдодаги айирбошладан хеч қандай бойлик яратилмаслигини ва айирбошлаш хеч нарса ишлаб чиқарилмаслигини исботлади. Ф.Кэне «табиий тартибланиш» ҳолатини, яъни бозор нархининг беқарор тебраниши, эркин рақобат ва баъзи ҳолларда давлат аралашуви асосида иқтисодиѐтни ривожлатиришни олға сурди. Физиократлар иқтисодий ривожланиш ўзида табиий жараѐнни намоѐн қилиши, қонунларга амал қилиниши ва одамлар таъсиридан ҳоли бўлишини лозим деб билишди. Iqtisodiy rivojlanishni tartibga solishda davlatning o‘rni haqida klassik siyosiy iqtisod konsepsiyasi -Иқтисодиѐтни ривожланишида давлатнинг роли хусусидаги уларнинг қарашлари давлатнинг аралашуви иқтисодий ривожланишни секинлаштиради деган фикрдан келиб чиқади. Адам Смитнинг ―Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида‖(1776 йил) деган китобида бозор усуллари орқали иқтисодиѐтнинг ўзини ўзи тартибга солишнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай аралашувсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади. А. Смит ғояси қуйидагича: «Бозор иқтисодиѐти ўзини-ўзи бошқаришга мослашган, унинг асосида қандай қилиб кўпроқ файда олишга ҳаракат қилиш билан боғлиқ «кўринмас қўл» - шахсий манфаат ѐтади». Смит хулосасига кўра, иқтисодиѐтни тартибга солишда давлатнинг аралашуви олиб ташланса, иқтисодиѐт самарали амал қилади ва бозор бутунлай эркин бўлмоғи лозим. Д.Рикардо, Ж.Б.Сей, Д.Миль, А.Маршаллар А.Смит ғоясининг давомчилари бўлиб, улар иқтисодий либерализм ғояси илгари суришди ва ҳозирги кунга қадар замонавий иқтисодчилар томонидан ижобий баҳоланмоқда (неоклассик йўналиш). Классиклар жами талаб ва жами таклиф мутаносиблигини ўзларига хос талқин этишди. Улар: жами таклифнинг ўзгариши унга мос жами талабни ўзгаришини юзага келтиради деган фикрдан келиб чиқишади. Бу Сей қонунида ўз аксини топади, яъни таклиф этилган товар унга мос равишда талабни келтириб чиқаради, бу эса талаб ва таклиф ўртасидаги юзага келадиган фарқларни бартараф этади. Олдиндан ишлаб чиқаришнинг ўрни йўқолади. Классиклар жами талаб ва жами таклифга боғлиқ ҳолда нархнинг тебраниши барча бозорларни, шу ўринда меҳнат бозорини ҳам, ресурслар бозорини ҳам барқарорлаштиради деб ҳисоблашди. Бироқ иқтисодий инқирозларнинг кескинлашуви оқибатида асосан 1929-1933 йиллардаги, классик иқтисодий либерализм назариясини заиф эканлигини кўрсатди. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling