Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solish shaklining asosiy rivojlanish boqichlari
- Davlat iqtisodiy strategiyasi va siyosatining o‘zarobog‘liqligi, prinsiplari
Zamonaviy davlatning iqtisodiy vazifalari
- Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишда бозор механизмининг самарали ишлаши учун шароит яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун давлат рақобатни рағбатлантириш орқали бозор тизимини сақлашни ўз зиммасига олади. Чунки эркин тадбиркорлик тизими ва уни бошқарувчи талаб ва таклиф қонунларининг амал қилиши рақобатга боғлиқ бўлади. Рақобатчилик муҳитини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг давлат механизми қуйидагилардан иборат: - иқтисодий субъектларнинг фаолият юритиш қоидаларини белгилаш; - аҳолини бозор шароитлари, иқтисодиѐтнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлардан хабардор қилиш; - иқтисодиѐт субъектлари ўртасидаги мунозара, баҳс, зиддиятларни ҳал қилишда кўмаклашиш. Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solish shaklining asosiy rivojlanish boqichlari - Замонавий бозор иқтисодиѐтининг тузилмасида турли хил йўналишли кесимларни, жумладан, функционал, ижтимоий ҳудудий тузилмаларни кўрсатиш мумкин. Функционал тузилма - ялпи ички маҳсулотни турли хил эҳтиѐжлар учун (хусусий ѐки давлат истеъмоли, ялпи жамғариш, соф экспорт) тақсимланишини тавсифлайди. Ушбу жараѐн ишлаб чиқариш омиллари (меҳнат, капитал, ер, илмий-техник тараққиѐт) кесимида маҳсулот қийматининг шаклланишини ҳам ўз ичига қамраб олади.Ижтимоий тузилма - ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ижтимоий секторларга тақсимланишини ифодалайди: - хусусий сектор (хусусий корпоратив секторни ҳам ўз ичига олади); - корпоратив давлат-хусусий сектори (аралаш сектор)- давлат сектори (унитар ва давлатга қарашли корхоналар);- уй хўжаликлари сектори Davlat iqtisodiy strategiyasi va siyosatining o‘zarobog‘liqligi, prinsiplari -1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирозидан сўнг кейнсчилик назарияси иқтисодиѐт фанида янги оқим сифатида юзага келди. Инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс ушбу иқтисодий мактабнинг асосчиси эди. У мазкур назарияни ўзининг 1936 йилда нашрдан чиққан «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» номли асарида баѐн қилиб берди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, соҳа мутахассислари орасида Кейнс иқтисодиѐтга давлат аралашуви заруриятини далиллаб берган дастлабки иқтисодчи ҳисобланмаган. Кейнснинг ўтмишдошлари бўлмиш А. Пигу ва К.Викселл ҳам иқтисодни давлат томонидан бошқариш зарурлигини илмий асослаб бердилар. Ушбу назариянинг асосчиларидан бири Г. Хаберлер ўзининг «Равнақ ва турғунлик» номли китобида даврийлик назариясини таҳлил қилиб берди, инқирозни капиталнинг ҳаддан ташқари жамғарилиши билан ѐки етарлича истеъмол қилинмаслик билан изоҳлади ва даврийлик тебранишлари амплитудасини камайтириш мақсадида бу икки кулфатдан қандай қутулиш чоралари тўғрисида ўз фикрларини баѐн қилди. Ж.М.Кларк томонидан мультипликатор ва акселератор механизми ишлашининг тадқиқ қилиниши ҳам иқтисодиѐтни давлат томонидан бошқариш назариясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди. Унинг тадқиқотлари Кейнс тадқиқотлари билан бир вақтда ўтказилган эди. Аммо Кейнс назарияси унинг ўтмишдошлари ва замондошлари назарияларидан шу билан фарқ қиладики, у ишсизлик ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари тасодифий, ўз-ўзидан юзага келадиган ҳодисалар эмас, балки капиталистик бозор механизми ҳаракати туфайли рўй берадиган ҳодисалар эканлигини исботлагани ҳолда, биринчи марта иқтисодиѐтни давлат ҳокимияти томонидан доимий, мунтазам равишда тартибга солиб туриш зарурлигини эълон қилди. Кейнс назариясининг асосий хусусияти шундан иборатки, у иқтисодчилардан биринчи бўлиб, макроиқтисодий давлат тартиблаши фойдасига асосий Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling