Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Davlatning iqtisodiy siyosatining tamoyillari va yo‘nalishlari
Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solish obyektlari
- Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишга қаратилган иқтисодий сиѐсатни амалга ошириш юзасидан ҳокимият органлари ўз зиммасига аниқ вазифаларни олади. Уларга қуйидагилар киради: - иқтисодий ўсиш ва иқтисодий ривожланиш; - тўлиқ ва самарали бандлик; - иқтисодий самарадорликка эришишни кўзлаш; - нархнинг барқарор даражаси; - иқтисодий эркинлик; - даромадларнинг одилона тақсимланиши; - мамлакат ташқи савдо балансининг мутаносиблигини таъминлаш Иқтисодиѐтни тартибга солиш бўйича давлат органлари олдида турган мақсадлар кўп, лекин уларнинг ичида энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: - иқтисодий ўсишни таъминлаш; - меҳнатга лаѐқатли аҳоли иш билан бандлигининг юқори даражасини таъминлаш; - нархлар барқарорлиги ҳамда пул муомаласи барқарорлигини таъминлаш; - ташқи иқтисодий мувозанатни сақлаш Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг умумий бош мақсади иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка эришиш, мавжуд тузумни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўзгариб бораѐтган шароитга адаптация қилиш, мослашиш ҳисобланади. Демак, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш ҳозирги замон иқтисодий тизимларининг характерли, асосий белгиси ҳисобланади. Шу боисдан кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, ривожланган мамлакатларда ҳам давлатнинг иқтисодиѐт соҳаларига аралашуви кучаймоқда. Davlatning iqtisodiy siyosatining tamoyillari va yo‘nalishlari - Иқтисодиѐтга давлат томонидан таъсир этиш объектлари- бозор механизми таъминлай олмайдиган ѐки қониқарсиз даражада таъминлайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш соҳасида юз берадиган жараѐнлар, муносабатлар, шароитлардир. Давлат таъсир этадиган ва тартиблайдиган объектларга уларнинг даражалари нуқтаи назаридан қуйидагилар киради: - умумхўжалик жараѐнлари, яъни иқтисодий цикл, пул муомаласи, иш билан бандлик, инвестициялар, илмий-тадқиқот, тажриба, конструкторлик ишлари (ИТТКИ), нархлар; - иқтисодиѐтнинг йирик соҳалари, яъни саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, инфраструктуралар, молия соҳаси; - тармоқлар ва корпорациялар; - йирик хўжалик комплекслари сифатидаги ҳудудлар. улардан ташқари, давлат тартибга соладиган объектга ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ҳам киради. Давлат ташқи савдо шароитлари, капитал ва ишчи кучи ҳаракати, валюта муносабатлари, халқаро ташкилотларда иштирок этишни тартибга солади.Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш объектига ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, иш берувчилар билан ѐлланма ишловчилар ўртасидаги муносабатлар, кичик ва ўрта тадбиркорлик, шунингдек, социал таъминот соҳалари ҳам киради. Иқтисодиѐтга давлат таъсирининг объектлари:Умумхўжалик жараѐнлари: Иқтисодий цикл Пул муомаласи Бандлик Инвестициялар ИТТКИ Нархлар Иқтисодиѐтнинг йирик секторлари Саноат Қурилиш Қишлоқ хўжалиги Молиявий соҳа Тармоқлар,корпорациялар Ҳудудлар, йирик хўжалик комплекслари Ижтимоий муносабатлар Бизнес ва тадбиркорлик Ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling