Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet37/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

V.Oyken, Yan Tinbergen, J.Byukenen, K.Errou konsepsiyalarining mazmuni

- Давлат томонидан иқтисодиѐтни тартибга солиш унинг иқтисодий стратегияси ва сиѐсати орқали амалга оширилади. Шунинг учун илмий адабиѐтларда давлатнинг иқтисодий сиѐсати бўйича турли назарий концепция ва қарашлар ҳамда назариялар мавжуд. В.Ойкен давлатнинг иқтисодий сиѐсатини асослаш учун иқтисодий тартиблар назариясини олға суради. Иқтисодий тартиб деганда бозор хўжалигининг рамкага ( қолипга) солувчи шароитлари, яъни хўжалик субъектлари қарорлар қабул қилиш ва у ѐки бу ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигини белгилаб берувчи унсурлар таркибини ифодаловчи институциялар йиғиндиси тушунилади. В.Ойкен қуйидаги 6та турдаги унсурлар таркибини асослаган: 1) инсонларнинг эҳтиѐжлари; 2)табиий шароитлар; 3) ишчи кучининг ҳолати; 4)товар заҳиралари; 5)технология ва техник билимлар даражаси; 6) ҳуқуқий ва ижтимоий тартиблар, яъни қонунлар, урф-одатлар, маънавий қадриятлар. Мазкур унсурлар хўжалик субъектлари фаолиятининг маълум иқтисодий тартибда амалга оширилишини белгилаб берувчи унсурлар ҳисобланади. Иқтисодий тартиб давлатнинг иқтисодий ривожланишни қай даража тартибга солишини, ресурсларнинг чекланганлиги шароитида давлат органлари қай даражада регулқтор вазифасини бажара олишини кўрсатади. Иқтисодий тартиблар давлат иқтисодий сиѐсатининг дастаклари бўлиб хизмат қилади. В.Ойкен иқтисодий сиѐсатларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатган:
1)фаолиятлар эркинлиги;
2)иқтисодиѐтни режали-марказлаштирилган бошқариш.Бу ерда асосий муаммо ҳокимият масаласи бўлиб, раҳбарлар тоифаси назорат қилинмайдиган гуруҳдан ташкил топади ва улар ўзларининг тор манфаатларини рўѐбга чиқариш интиладилар, жамоат манфаатлари амалда кўзланмайди;
3)ўрта йўл сиѐсати- бу сиѐсат бозор билан режали хўжалиги ўртасидаги компромиссни топишга йўналтирилган, давлатнинг бозор иқтисодиѐтига у ѐки бу даражадаги аралашувини тақоза этувчи сиѐсат. Бу сиѐсат тақсимлаш, тўлиқ бандлик, конюнктурали тартибга солиш мақсадида давлатнинг иқтисодиѐтга аралашишини ифодалайди;
4)рақобатли тартиб сиѐсати-рақобатнинг юқори даражада ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан рамкали шароитларни яратишга қаратилган тартибларнинг ўрнатилишини ифодалайди. Бу иқтисодий сиѐсатдан кўзланган мақсад иқтисодий
ҳокимиятнинг айрим субъектлар қўлида (тўпланишини) концентрациялашувини ва экологик зарарга олиб келувчи бозорларни чеклаш ѐки унга йўл қўймаслик ҳисобланади;
5)аниқ нуқтали сиѐсат- бу сиѐсат айрим муаммоларни ҳал этишга, аниқ соҳаларни ҳимоя қилишга йўналтирилган сиѐсий-ҳуқуқий ҳатти-
ҳаракатларни ўз ичига олади. Ян Тинбергеннинг концепцияси иқтисодий сиѐсатнинг базавий назарияси ҳисобланади. Ушбу назарияга мувофиқ иқтисодий сиѐсат ўз ичига асосий фаровонлик мақсадларини ( яъни асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар тўплами); ҳукуматни иқтисодиѐтни тартибга солиш дастаклари; мақсад ва дастакларни бир-бирига боғловчи ҳамда сиѐсий ҳаракатларнинг оқилона миқиѐсини белгилаб берувчи моделни олади. Иқтисодий сиѐсат дастаклари қуйидагилардан ташкил топади:
1) Фискал (бюджет-солиқ);
2) Монетар (пул-кредит);
3) Ташқи( валюта курсларини тартибга солиш);
4) Даромадларни тартибга солувчи дастаклар.
Р.Лукас Ян Тинбергеннинг ѐндашувини ҳаддан ташқари оддий, таянч иқтисодий кўрсаткичлари моделни тузиш учун ишончли эмас, чунки уларнинг ўзи сиѐсий манипуляция (ўзгартиришлар) оқибатлари деб ҳисоблаган1. Унинг фикрича иқтисодий сиѐсатнинг туб мақсади бўлган ижтимоий йўқотишларни минималлаштириш давлатнинг бу борадаги ҳаракатларининг муттасиллиги ва давомийлиги асосидагина эришилади. Оқилона сиѐсатни танлаш ва амалга оширишда электоратнинг ишончини қозониш муҳим аҳамиятга эгадир. Ж.Бьюкененнинг фикрича иқтисодий сиѐсатнинг вазифасихҳжалик субъектларидан олинган мандат, яъни ҳатти-
ҳаракатлар қоидаларини ва фаолиятнинг рухсат этилган рамка ( миқѐс)ни аниқлашдан иборатдир. Сиѐсат- бу давлат билан субъектлар ўртасидаги муносабатлар соҳасидир. Ижтимоий тараққиѐтнинг бошланғич ва пировард бўғини индивидиум, яъни шахс бўлиб, иқтисодий одамни шахсий манфаат (эгоизм) фаолиятга ундайди. Иқтисодий индивидиумнинг ҳаракатини чекли нафлиликка интилиш ҳисси бошқаради.Бу мақсадга инсон ўз даромади доирасидагина эришади.Иқтисодий инсон барча ҳаѐтий мақсадларига
эришишни кўзлаганда рационал ҳаракат қилади.Ҳар бир шахс сиѐсий тизимни ўзининг шахсий мақсадларини, манфаатларини жамоавий ҳимоя қилиш деб қарайди. Давлат сиѐсатида жамоавий ҳатти-ҳаракатга хос бўлган мажбурлаш, зўрлик, ҳукмронлик элементлари мавжуд бўлади. Шахс мазкур мажбурлаш ва зўрликка ўзининг шахсий мақсадларига эришишга ѐрдам
берган тақдирдагина кўнади. Аммо давлатни ҳамиша жамият манфаатларини кўзлаб, бозор хўжалигининг камчиликларини автоматик
тарзда тузатадиган механизм деб ҳам қараш мумкин эмас. Кеннет Ж. Эрроу истеъмолчиларнинг индивидуал танловини рационал
(оқилона) деб ҳисоблаш билан бир қаторда жамият устуворликларини, аниқлай олмаслик, яъни жамият ўзи нимани ҳоҳлаши бўйича жамоавий қарашни шакллантира олмаслик дилеммаси мавжудлигини асослаган. Жамоавий танлов альтернативлар, яъни муқобилликлар мавжуд бўлишини, яъни юзага келадиган ҳолатларга нисбатан мустақиллик, якка ҳукмронликнинг бўлмаслиги, нархлардан фойдаланишни тақоза этади. Шунингдек, овоз бериш йўли билан қарор қабул қилиш жиддий камчиликларга эга: Биринчидан, овоз бериш йўли билан танловда камчиликнинг фикри эътиборга олинмайди; Иккинчидан, жамоавий келишувга эришишда, компрмисли қарорларни қабул қилишда кўпчилик овоз принципига асосланиш қийин бўлади.Бундай ҳолатдан чиқиш пировард қарорни фақат биргина шахс қабул қилган тақдирдагина мумкин бўлади; Учинчидан, иқтисодчилар қарор қабул қилиш чоғида барқарор
устуворликларга ( қадриятларнинг анъанавий тизимига) таянадилар, аммо истъмолчиларда бундай ѐндашув ўзгарувчан сиѐсий симпатияларига мос келмайди.

  1. Siyosiy ishbilarmonlik sikli” modelining mohiyati

- Иқтисодчи олимлардан У.Нордхауз, Э. Тафт, Д.Гиббс, П.Мосли, А.Алезилар ―Сиѐсий ишбилармонлик цикли‖ назариясини илгари сурадилар. Сиѐсий циклнинг барча моделлари қуйидагилар асосига қурилгандир:
1)Ҳукумат сайловларда ғолиб чиқиш учун максимал овоз олишга интиладилар;
2)Сайловчилар нисбатан иқтисодий натижаларни афзал кўрадилар, бу уларнинг берган овозлари миқдорида ўз ифодасини топади;
3) Ҳукумат қайта сайланишга интилиб, иқтисодиѐт билан манипуляция қилишлари( яъни иқтисодий ўзгартиришлар тўғрисида ваъдалар беришлари) мумкин Ушбулардан келиб чиққан ҳолда У.Нордхаузнинг ―Оппортунистик ишбилармонлик цикли‖ назариясига кўра ҳукумат қабул қилинган қарорлар билан уларнинг оқибатлари ўртасидаги маълум вақт оралиғининг мавжудлигидан фойдаланиб, қисқа муддатли наф олиш мақсадида узоқ муддатдан кейин маълум бўладиган оқибатдан кўз юмади. У.Нордхаузнинг назарияси ишсизлик ва инфляция ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи Филипс эгри чизиғини таҳлил қилишга асосланади. Унга кўра сайлов олдидан сиѐсатчи сайловчиларнинг кўпроқ овозини олиш мақсадида ишсизликни пасайтиришга интилади. Натижада ишсизлик маълум даражада
қисқаради.Инфляциянинг ўсиши ишсизликнинг пасайишига кўра секинроқ юз бериши туфайли сайлов даврида ишсизлик ва инфляция даражалари бирмунча паст бўлиб туради.Бундан фойдаланган сиѐсатчи сайловда электоратнинг кўпроқ овозини олишга эришиб ғолиб бўлади. Аммо маълум вақтдан сўнг ишсизликнинг оптималдаражага нисбатан қисқариб кетганлиги оқибатида инфляция даражаси ошиб кетади. Сайловдан кейин сиѐсатчи ишсизлик даражасини ошириш эвазига инфляция даражасини пасайтириш чора-тадбирларини амалга оширишга киришади.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling