Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda


Download 395.47 Kb.
bet45/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda davlat tadbirkorligining ta’siri

- Иқтисодиѐтни тартибга солишга қаратилган иқтисодий сиѐсатнинг энг муҳим давлат воситаларидан бири ўз мулки бўлган тармоқ ва корхоналарни бошқариш, яъни бевосита тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдир. Давлат мамлакат ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисмини мулк эгаси сифатида бевосита ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. Давлат тадбиркорлик фаолияти орқали фан-техника инқилоби талабларига кўра халқ хўжалиги тузилишини шакллантиришга ҳамда бозор баҳоларидан бирмунча паст баҳоларда товар сотиш ва хизматлар кўрсатиш орқали ишлаб чиқаришнинг бошқа секторларининг ривожланишига кўмаклашади. Давлат мулки ва соҳибкорлиги кўлами бозор иқтисодиѐти шароитида чекланган бўлади. У, асосан, мамлакат иқтисодиѐтини самарали ривожланиши учун имкониятлар яратишга хизмат қилади. Унинг доирасига Ўзбекистон Республикасида, биринчидан, олтин, уран, нефть, газ, кўмир, рангли металлар ва бошқа табиий бойликларни қазиб чиқариш саноати тармоқлари; энергетика, темир йўл, автомобиль йўллари, транспортнинг бир қисми кириши лозим. Қазиб чиқарувчи тармоқлар маҳсулотлари мамлакатнинг энг муҳим миллий бойлиги ҳисобланади. Энергетика ва транспорт эса халқ хўжалигининг ҳаѐтий қон томирларидир. Шу билан бирга, уларнинг капитал ҳажмкорлиги юқори ва айланиш муддати узоқ бўлганлиги учун хусусий корхоналарнинг бу соҳадаги ташаббускорлиги чекланган бўлади. Ана шу сабабларга кўра, ушбу тармоқларни давлат бевосита бошқариши мақсадга мувофиқдир. Ҳамма ривожланган мамлакатларда ҳам давлат капитал маблағларининг кўп қисми ушбу соҳаларга йўналтирилади. Иккинчидан, Ўзбекистон иқтисодий мустақилликни қўлга киритиш учун машинасозлик, шу жумладан, автомобилсозлик, ускунасозлик, фантехника инқилоби вужудга келтирган электротехника саноати тармоқларини ривожлантириши зарурдир. Бу янги тармоқлар қарор топиши давлат тадбиркорлик фаолияти доирасида бўлади. Учинчидан, фан-техника инқилоби шароитида фан ва техникага раҳбарлик қилиш ҳам давлат зиммасига юкланади. Давлат энг қимматли фундаментал фанлар соҳасидаги илмий ишларни молиялаштиради. 76 Давлат ўз корхоналарининг товар ва хизматларини паст даражадаги, аксарият ҳолларда ишлаб чиқариш харажатларига яқин бўлган баҳолар билан сотади. Бу билан аҳоли турмуш даражасининг ошишига, хусусий ва бошқа корхоналарнинг самарали ишлашига, халқ хўжалиги тармоқларининг маълум нисбатларини шакллантиришга таъсир кўрсатади. Давлат ўзига қарашли корхоналарни ижарага бериш, меҳнат коллективларига, хусусий шахсларга сотиш, акционерлик жамиятларига айлантириш йўли билан аралаш мулкни шакллантириш орқали иқтисодиѐтнинг бошқа мулк доираларининг ташаббускорлигига, рентабеллигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling