Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda tezlashtirilgan
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda tezlashtirilgan amortizatsiya shaklidagi imtiyozlarning qo‘llanishi
- Мамлакатимиз мустақиллиги қўлга киритилган дастлабки даврдан бошлаб жисмоний шахслар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Республикада аҳоли бандлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бир неча юз минглаб янги иш жойлари яратилди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тартибини такомиллаштириш масалаларидан бири бўлган солиққа тортилмайдиган миқдорнинг жорий этилиши аҳолидан олинадиган даромад солиғи тартибини давр талабига мос ҳолда такомиллаштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. Жисмоний шахслар даромадларини декларация усулида солиққа тортишда, ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда, жами йиллик даромаддан ушбу даромадни олиш билан боғлиқ бўлган харажатларни, бюджетга тўланган бошқа солиқ ва тўловларни чиқариб ташлаш лозим. Республакимиз солиққа тортиш амалиѐтида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи шаклидаги даромадларини солиққа тортишда уч босқичли ставкалардан икки босқичлисига ўтиш ва аста-секин ягона ставка жорий этиш лозим. 142143 Ҳозирги пайтда ягона ставка қўлланилаѐтган мамлакатлар амалиѐтида бу механизм ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда меҳнат шароитлари ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир бўлган ишлаб чиқаришларда ишловчи ходимларнинг (аѐлларнинг) даромадларига солиқ солишнинг амалдаги имтиѐзли тартиби белгиланган. Уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидаги даромадларига белгиланган солиқ ставкаларини қайтадан кўриб чиқиш лозим. Бизнингча, оғир ва зарарли, ўта оғир ва ўта зарарли шароитларда ишловчилар учун имтиѐзли солиқ ставкасига даромад солиғининг қуйи ставкаси ва ўрта ставкаси жорий этилиши мақсадга мувофиқ. Жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадларидан айрим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган харажатларни (масалан дори-дармон учун, медицина харажатлари) чегириш ва уларнинг йиллик даромадларини умумий декларациялаш тизимига тезроқ ўтказиш лозим Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling