Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet70/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Jamiyatning ijtimoiy sohasi, uning mazmuni va ijtimoiy rivojlanishdagi roli

- 2018 йил 16 январь куни эълон қилди.
Биринчидан, 2018 йилда биринчи навбатда инфляция даражасига
монетар омилларнинг олдини олишга қаратилган пул-кредит сиѐсатининг
қатъий курси давом эттирилади. Иқтисодиѐтнинг кредитларга эҳтиѐжи
ҳисобга олинган ҳолда 2018 йилда пул массаси ўсиши суръатларини 12–14
фоиз даражада ушлаб туриш назарда тутилган. Шу билан бирга ўрта
муддатли истиқболда инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич
ўтиш учун барча зарур шароитларни шакллантириш бўйича ишлар фаол олиб
борилади. Шу мақсадда ХВФнинг техник миссиясини жалб этиш асосида
2018 йилнинг биринчи чорагида «Пул-кредит сиѐсатини ривожлантириш ва
амалга оширишнинг ўрта муддатли консепцияси»ни ишлаб чиқиш назарда
тутилган.
Иккинчидан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан хорижий
валюта олди-сотдиси тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш,
банк операцияларидан фойдаланиш даражасини кенгайтириш бўйича
чоралар қўлланилади, жумладан:
а) хорижий валюта олди-сотди операцияларини масофадан туриб
ўтказиш механизмини жорий этиш (банкларнинг мобил иловалари орқали
миллий ва хорижий валютадаги тўлов карталари ўртасидаги конверсия);
б) мамлакат ичида конверсион тўлов карталаридан нақд хорижий
валюта ечиб олишга рухсат бериш ва тегишли банкоматлар тармоғини
кўпайтириш.
Учинчидан, нақд пул муомаласини такомиллаштириш вазифалари
доирасида муомаладаги банкнотлар тузилмасини оптималлаштириш ишлари
давом эттирилади. Миллий валютадан фойдаланишда қулайликни ошириш
мақсадида йирикроқ номиналдаги банкнотларни муомалага чиқариш ҳамда
майда купюраларни 50,100, 500 сўмлик янги намунадаги тангаларга
алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш масаласи кўриб
чиқилади Тўртинчидан, замонавий банк хизматларини кўрсатишга шароитлар
яратиш учун инновацион банк технологияларини жорий этиш
фаоллаштирилади, жумладан, «рақамли» банклар фаолияти
ташкиллаштирилади, чакана хизматлар кўрсатишга ихтисослашган банк
бўлинмалари, масофадан туриб банк хизмат кўрсатишни такомиллаштириш,
тўлов тизимини янада ривожлантириш йўлга қўйилади.
Бешинчидан, молиявий хизматлар ўрнатилган талабларга мос келиши
юзасидан текширишлар ўтказиш йўли билан истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли ва
тадбиркорлик субъектларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш,
уларнинг молиявий саводхонлиги даражасини оширишга алоҳида эътибор
қаратилади.
Олтинчидан, Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунлари
лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилади:
«Ўзбекистон Республикаcи Марказий банки тўғрисида» — миллий
иқтисодиѐтни кенг миқѐсда ислоҳ қилиш доирасида пул-кредит сиѐсати ва
банк назоратини такомиллаштириш заруриятини ҳисобга олиб;
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» — банклар ва тадбиркорлик
субъектлари ўртасида тўлақонли шериклик муносабатларини шакллантириш
учун рақобат шароитларини яратиш ва аҳоли ўртасида банк тизимига
ишончли шерик сифатида ишонч уйғотиш;
«Валютавий тартибга солиш тўғрисида» — валюта бозорини
либераллаштириш бўйича қабул қилинган чоралар таъсири таҳлилидан келиб
чиқиб, инвестицион иқлим ва бизнес-муҳитни яхшилашга йўналтирилган
валюта сиѐсатини такомиллаштириш


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling