Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet71/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Davlatning ijtimoiy siyosatining mohiyati, maqsadi va vazifalari

- Жамиятнинг ижтимоий соҳаси, унинг мазмуни ва ижтимоий
ривожланишдаги роли.
Ижтимоий соҳа- ижтимоий ҳаѐтнинг нисбатан мустақил соҳаси, унда
хилма-хил ижтимоий манфаатлар ва ижтимоий субъектларнинг
муносабатлари амалга ошади, шахснинг ижтимоий шаклланиши юз беради;
шу билан бир вақтда ижтимоий неъматлар етказиб бериш ва хизматлар
кўрсатишда банд бўлган кишилар фаолиятининг соҳаси ―ижтимоий
мунособатлар‖ маъносидан анча кенг, чунки моддий негиз ва ижтимоий
муносабатларни амалга оширувчи кишиларни қамраб олади.
Ижтимоий соҳа инсон ҳаѐтини ташкиллаштириш, ижтимоий
истеъмолга бўлган талабларни, жумладан, турар-жой, билим олиш, касб-
корликка ва малакага эга бўлиш, соғлиқни сақлаш ва мустҳкамлаш, дам
олиш, маданий ва маънавий етук бўлишга бўлган эҳтиѐжларни қондиришга
бевосита хизмат кўрсатувчи иқтисодиѐт тармоқлари мажмуидир. Ижтимоий
соҳа (сектор)- давлат ва жамоат ташкилотлари (шу жумладан, маҳаллий
ўзини ўзи бошқариш органлари) иҳтиѐрида бўлган иқтисодиѐт ресурслари
мажмуаси бўлиб, иқтисодий муҳим (майдон)нинг шундай қисмики, унда
қуйидаги хусусиятлар мужассам бўлади.
1. Иқтисодий фаолиятни айирбошланишини ташкил этишнинг нобозор
тури устувор бўлади, бозор амал қилмайди ѐки қисман амал қилади;
2. Ижтимоий (жамоат) неъматлар ишлаб чиқарилади, тақсимланади ва
истеъмол қилинади;
3. Жамоат (ижтимоий) неъматга талаб ва таклиф ўртасидан иқтисодий
мувозанат давлат, махаллий ўзини ўзи босиқариш органлари, кўнгилли-
жамоат ташкилотлари томонидан тегишли ижтимоий дастаклар, биринчи
навбатда бюджет-молия сиѐсати ѐрдамида таъминланди.
Ижтимоий соҳа ижтимоий ѐрдам, ижтимоий суғурта ва ижтимоий
хизматларни ўз ичига олади

  1. O‘zbekistonda ijtimoiy siyosatning maqsadi, yo‘nalishlari va ijtimoiy sohada davlat boshqaruvi

- Давлатнинг ижтимоий сиѐсатининг моҳияти, мақсади ва


вазифалари.
Давлатнинг ижтимоий сиѐсат деганда давлатнинг жамиятдаги
ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинишига бўлган муносабати,ижтимоий
инфратузилмалар самарали ва бир маромда амал қилишини таъминлашга
қаратилган кундалик давлат фаолияти,ижтимоий аҳамиятга молик
вазифаларни бажарилишини таъминланишидаги стратегия ва тактик ѐндашув
назарда тутилади. Давлатнинг ижтимоий сиѐсати бозор иқтисодиѐти
шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишга
йўналтирилади.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан
тартибга солишнинг зарурати шу соҳадаги бозор ва бозор механизми
қондира олмайдиган шундай ижтимоий эҳтиѐжлар мавжудлиги билан
боғлиқдир. Бундан ташқари, бозор пенсия ѐшидаги кишиларнинг ижтимоий
ҳимоясига, ишсизларга, меҳнат ногиронларига, туғилгандан ногиронларга,
кўп болали оилаларга ѐрдам бериш каби жамият харажатларига бефарқ.
Бозор ҳаттоки аҳоли даромадлари даражасини кескин табақалашувининг
ўсишига сабаб бўлади ва мавжуд тарихий маданий қадриятларга бозор
бефарқлик билан қарайди.
Бозор ижтимоий барқарорликни таъминламайди. Давлат ижтимоий
соҳадаги ишчилар ва предметлар ўртасидаги, меҳнат ва капитал ўртасидаги
муаммоларни хал этувчиси сифатида чиқади.Буларнинг ҳаммаси, ижтимоий
соҳа ва унинг нормал ривожланиши учун тартибга солишнинг бозор
механизми билан давлат механизмларини уйғунлаштириш зарур эканлигини
келтириб чиқаради. Фақатгина тартибга солишнинг бозор ва давлат
механизмларини оптимал уйғунлаштириш орқалигина самарали натижаларга
эришиш мумкин. Ижтимоий соҳанинг шундай элементлари мавжудки, унда
фақат давлат шахсни ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ бўлган
харажатларни самарали бошқариши мумкин. Давлат миллатнинг соғлиғи
учун, малакали кадрларни тайѐрлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига
олади. Аҳолини ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мулкчилик
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам давлатнинг зиммасидадир. Фақат давлат
шахсни ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ харажатларни самарали
усуллар билан тартибга солиши мумкин. Ва фақат унинг ѐрдами биланги
ижтимоий йўналтирилган бозор тизимини яратиш ва аҳоли даромадлари
ўртасидаги юқори табақаланишларни қисқартириш мумкин.
Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари ва
шакллари кўпгина омилларга боғлиқ. Улардан: иқтисодий ривожланиш
даражаси, ушбу соҳада давлат ва нодавлат секторларининг мутаносиблиги,
давлатнинг иқтисодий сиѐсати ва бошқалар.
Давлат ижтимоий сиѐсати орқали ижтимоий соҳани тартибга солишда
асосий қонунчилик актлари, бюджет-кредит ва солиқ шакллари, ижтимоий
соҳанинг бир қисмини, яъни давлатга тегишли бўлган корхона ва
ташкилотларни тўғридан-тўғри бошқариш каби усуллардан фойдаланилади.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling