Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda bozor mexanizmining ijtimoiy vazifalari
O‘zbekistonda davlatning iqtisodiy vazifalari
- Давлатнинг иқтисодий стратегияси унинг сиѐсий стратегиясини амалга ошириш учун иқтисодиѐтга давлатнинг аралашуви механизмлари ва устуворликларининг трансформациялашувини белгилаб беради. Иқтисодий стратегия узоқ муддатли давр ичида давлат фаолиятининг йўналиши ва унинг амалга ошириш принципларини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий стратегиясининг муҳим турлари қуйидагиларданиборат: 1) Ривожланишнинг ижтимоий самарали стратегияси; 2) Корпоратив стратегия маълум гуруҳ кишиларнинг бойлик орттиришга қаратилган тор эгоистик манфаатларини амалга оширишга қаратилади; 3) Либерал-иқтисодий стратегия товар ва капиталнинг эркин ҳаракати учун очиқ бўлган иқтисодиѐт учун қўлланилади; Иқтисодий тартиблаш воситалари Чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини бошқариш солиқлар ва солиққа тортиш Монетар усуллар 4) Тартибга солувчи иқтисодий стратегия давлат товар ва капитал ҳаракати учун назорат ўрнатганида қўлланилади; 5) Мобилизацион иқтисодий стратегия давлатнинг мавжудлигига таҳдид кучайганида, фавқулодда ҳолатлар шароитида давлатнинг ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий алоқаларга тўғридан-тўғри аралашуви кучаяди; 6) Давлатнинг иқтисодий интеграция стратегияси; 7) Самарали миллий стратегия. Давлатнинг ижтимоий самарали иқтисодий стратегияси фуқаролар учун оптимал таркибдаги пировард маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатининг барқарорлигини таъминлашни, тўлиқ самарали иш билан бандликка, инфляцияни жиловлашга ва даромадларнинг одилона тақсимланишига эришишини ифодалайди. Давлат иқтисодий стратегияси сифатининг критерияси (мезони) унинг ижтимоий самарали иқтисодиѐтга мувофиқлиги даражаси ҳамда унга мамлакат ичидаги ва жаҳон ҳамжамияти томонидан билдирилган ишонч даражасини ифодалайди. Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda bozor mexanizmining ijtimoiy vazifalari - Бозор иқтисодига ўтиш шароитида давлат бош ислоҳотчи бўлиши хусусида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов: ―Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши, иқтисодиѐт ва ижтимоий турмушнинг ҳамма соҳаларини ўзгартириш режаларини тузиб, уни изчиллик билан амалга ошириши зарурдеб таъкидлаган эди.Халқ манфаатларига жавоб берувчи мустақил иқтисодий сиѐсат Ўзбекистонни мустақил ривожлантиришнинг ажралмас шартидир. Тарихий тажриба шуни кўр сатадики, айрим мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг турмуш даражалари ўртасидаги тафовутларга қарамай, жаҳон ҳамжамияти ривожланишининг ҳозирги босқичига бозор иқтисодиѐти жуда мос келади ва самара касб этади. Фақат уюшган бозоргина бугунги кунда халқнинг ижодий ва меҳнат имкониятларини очиб бера олади, боқимандаликка хотима беради, ташаббускорлик ва ишбилармонликни ривожлантира олади, рағбатлантириш ва йўқотилган эгалик туйғусини қайта тиклайди. Фақат бозоргина тежамли хўжалик юритишнинг оқилона шаклларини яратади. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling