Islohotlarning mohiyati va maqsadlari
Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda raqobatchilik muhitini
Download 395.47 Kb.
|
Якуний назорат
Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishda raqobatchilik muhitini rag‘batlantirish va himoya qilishning davlat mexanizmi
- Жамият иқтисодиѐтининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиѐтнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий жараѐнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоѐн бўлади. Бунга иқтисодиѐтда юзага келиб турадиган иқтисодий инқирозларни мисол келтириш мумкин. Бозор механизми бажараолмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг вазифалари мавжуд.Иқтисодиѐтни тартиблашнинг давлат механизимини тақозо этувчи сабаблардан бири бозор тизимидан ташқарида содир бўлувчи инсон фаолиятива табиатнинг зарарли оқибатларидан (инсон саломатлигига, табиатга зиѐн етказувчи омиллар) аҳолини ҳимоя қилиш заруратидир. Бозор тизимида бундай зарарлар учун жавобгар шахслардан товон тўлашга мажбур қилувчи механизмлар мавжуд эмас. Шунинг учун давлат томонидан иқтисодиѐтни тартиблаш механизмида аҳолини зарарли оқибатлардан ҳимоялаш чора-тадбирлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро зарарли оқибатлар нафақат инсон ҳаѐтига балки иқтисодиѐтга ҳам салбий таъсир қилади. Шунга биноан улардан аҳолини ҳимоялаш чора-тадбирлари оқибатида аҳоли саломатлиги яхшиланади, уларнинг меҳнат қобилияти ҳам ошади. Бу эса ўз-ўзидан аҳоли меҳнатфаолиятининг ўсишига, иқтисодиѐтнинг ривожланишига олиб келади. Давлат иқтисодиѐтни тартиблашнинг бозор механизми тўлиқ бажара олмаган вазифаларни ўз зиммасига олади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартиблашининг асосий мақсади иқтисодий мувозанатга эришиш асосида тушкунлик ва тангликнинг олдини олиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш, миллий иқтисодиѐт равнақи учун имкониятлар яратиш, шунингдек, аҳоли турли табақалари ўртасида ижтимоий мувозанатга эришишдан иборатдир. Давлат иқтисодиѐтни тартибга солиш учун бир қанча шакл ва воситалардан фойдаланади. Бунда давлатнинг ўз фаолиятини қайси объектга қаратиши муҳим ҳисобланади. Тартибга солиш объектлари - бу бозор механизми, уларнинг нормал кечишини қониқарсиз ѐхуд бутунлай таъминлай олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чикариш соҳасидаги муайян шарт-шароит, жараѐн, муносабатлардир. Улар жумласига қуйидагилар киради: 1. Иқтисодий цикл, пул муомаласи, ижтимоий бандлик, инвестициялар, илмий-тадқиқотлар, нархлар каби умумхўжалик жараѐнлари. 2. Ҳарбий мудофаа, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, банк соҳаси каби йирик иқтисодий соҳаларни ривожлантириш. 3. Мамлакат иқтисодиѐти учун муҳим аҳамиятга молик айрим йирик корпорациялар. Иқтисодиѐтни тартибга солиш шакллари деганда, бюджет-солиқ, пул- кредит, маъмурий бошқарувчилик фаолияти эътиборга олинади. Бюджет-солиқ сиѐсати давлат бюджетини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, бажариш билан боғлиқ жараѐнларни тартибга солиш учун зарур. Пул- кредит тартиботи миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, инфляция билан курашиш бўйича давлат органлари амалга оширадиган тадбирларни ўз ичига олади. Бозор иқтисодиѐтини маъмурий жиҳатдан тартибга солиш маъмурий равишда монополистларни картеллаштириш, майда корхоналарга ажратиш, лицензиялаш, квоталаш каби чора-тадбирлардан иборат. Download 395.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling