Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


Download 167.64 Kb.
bet17/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
ДУОЛАР

Курбонликка оид айрим масалалар
1. Курбонлик килишда иштирок этиш
Туя ва сигирни курбонлик килишда етти киши иштирок этиши жоиз. Яъни, масалан, етти киши тенг пул ташлаб туя ёки сигир сотиб олишади ва уни уз номларидан суйишади. Шунда хаммалари курбонлик килган буладилар. Жобир разияллоху анхудан ривоят: «Биз Худайбия йилида Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан биргаликда курбонлик килдик. Шунда туяни етти кишидан, сигирни хам етти кишидан курбонлик килдик» (Имом Муслим ривояти).
Хузайфа разияллоху анхудан ривоят: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хажжатул-вадодаги курбонликда сигирга етти кишини шерик килиб суйдирдилар» (Имом Ахмад ривояти). Аммо куй ва эчкиларда эса шерикчилик мумкин эмас. Битта куйни факат бир киши суйиши мумкин.
2. Курбонлик килишга кодир одам жонлик суйгани афзалми ёки унинг бахосини садака килгани афзалми?
Ханафий мазхаби уламолари пулини садака килгандан кура курбонлик килиш афзаллигини таъкидлайдилар. Бу масалада купчилик ахли илмлар мазхабимиздаги кавлга кушиладилар.
3. Курбонликдан фойдаланиш ва унинг таксимоти
Инсон узи амалга оширган курбонлигидан ейиши жоиз. Ханафий (шунингдек ханбалий) мазхаби уламоларнинг сузларига кура, курбонликнинг гушти уч кисмга булинади. Учдан биридан унинг сохиби ейди, яна учдан бирини факир-мискинларга садака сифатида улашади, колган учдан бирини эса кариндош-уруг, ёр-биродарларга хадя килади. Бирок, агар курбонлик эгаси курбонликнинг учдан биридан купрок микдорда истеъмол килса, бу хам жоиздир.
4. Курбонликни бировга суйдириш
Курбонлик тоат булганлиги учун уни инсоннинг узи суймоги афзал хисобланади. Лекин, бировни узидан вакил килиб, суйдириши мумкин. Бу холатда хеч булмаганда уша курбонлиги суйилаётган махалда унинг тепасида туриб, гувох булиши максадга мувофикдир.


ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШ
🌙 Рамазон ойидан сўнг Шаввол ойида ҳам олти кун рўза тутишга улкан ажр мукофотлар ваъда қилинган:
عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيُّ رضي الله عنه أَنَّهُ حَدَّثَهُ أَنَّ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ». رَوَاهُ مُسْلِمُ.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, у Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва салламнинг бундай деганларини гапириб берган:
“Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра Шавволдан олти (кун)ни эргаштирса, тўлик бир йил рўза тутгандек бўлади”. Муслим ривоят қилган.
☝️Ушбу олти кун рўзани кетма-кет тутиш ҳам ёки бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз хисобланади.

Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling