Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари
Download 167.64 Kb.
|
ДУОЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узбекистонлик ислом умматлари – Ислом динининг
- Алхамдулилах, алхамдулилах «Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона важаъалана минал-муслимийн» Маъноси
Мусулмонликда ахлоқ вазифалари. Ислом динида ахлоқ вазифалари виждонга ва қалбга оид ҳукмлардир. Мусулмонлик, энг аввало, ахлоқ дини, вазифа динидир. Аслида мусулмонлик − ахлоқ, мусулмон эса − комил инсон демакдир. Мусулмонликда ахлоқнинг илк тамали − Аллоҳнинг иродасига бўйин эгмоқ, амрларига итоат этмоқ; иккинчи тамали эса Аллоҳнинг барча яратганлари (махлуқотлари) билан яхши муносабатда бўлмоқ, ҳеч кимсага ёмонлик қилмаслик, ҳаммага яхшилик истамоқликдир. Аллоҳнинг амрларига Аллоҳнинг амрлари бўлгани учун таъзим қилиш лозим. Аллоҳнинг қулларига эса Аллоҳнинг қуллари бўлганлари учун шафқат ва марҳамат кўрсатиш, ўрни билан ёрдам бериш керакдир12.
Ислом динининг асос тамали иймондир. Инсонларни саодатга етиштиражак йўл − Аллоҳнинг бирлигига, ибодатнинг ёлғиз Аллоҳ учун қилинишига ишониш. Ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг охирги элчиси эканларини қабул ва тасдиқ этишдир. Мусулмонликда ахлоқ вазифалари диннинг асосий тамали бўлган иймон илдизлари билан шунчалар қўшилган ва қоришиб кетганки, буларни бир-биридан айириб бўлмайди. Ахлоқ ибодат билан ҳам жуда яқин муносабатдадир. Ислом динида ахлоқ динга таянади. Дин йиқилиши билан ахлоқ ҳам оёқда туролмайдиган бўлади, йиқилади. Динсиз ахлоқ бўлолмагани каби илмсиз дин ҳам инсонни янглиш йўлларга олиб боради. Ҳолбуки, инсон ҳам ўзини яратган Аллоҳ олдида ва ҳам Аллоҳнинг махлуқотлари олдида мутлақ бир вазифа билан вазифалантирилгандир. Ислом динида бу вазифа Яратганга таслим бўлиш ила бошланади. Сўнгра даражама-даража − инсоннинг ўз шахси, оиласи, ватани, миллати ва энг охири бутун инсонлар олдидаги вазифаларига қадар кенгайиб-кенгайиб боради. Ахлоқ вазифалари Аллоҳнинг ҳаққи бўлган ибодат вазифаларидан ҳеч паст тутилмайди. Мусулмонликда намоз ва рўза бир диний вазифа (қатъий амр) бўлса, соғлиқни асраш, инсонлар билан очиқ юз, тотли сўз ила муомалада бўлиш ҳам бир диний вазифадир. Қимор қандайин ҳаром (қатъий тақиқ) бўлса, бўҳтон (ифтиро) ҳам шундайин ҳаромдир. Ислом дини ақлга аҳамият берган бир диндир. Инсон хоҳ ўз борлиғида ва хоҳ кўкларда ва ерда бўлсин, Аллоҳнинг бутун қудрат асарларини англай билиш учун фақат соғлом бир ақлга эга бўлмоғи лозим. Мусулмонлик ақлга юксак бир мавқе бергани каби илмнинг ҳам қийматини юксалтирган, (аёл ва эркак) ҳар кимга илм олишни фарз (мажбурий) қилган, ҳақиқат қаерда бўлса, олинишини билдирган. Инсонларни илмнинг ҳар шўъбасига (соҳасига) ташвиқ этган жуда кўп оят ва ҳадислар бордир. Бу сабабдан мусулмонликда мусбат илмларга, фанларга тескари ҳеч бир ҳукм йўқдир ва бўлмайди ҳам. Ҳар бир мусулмон фақат Аллоҳ ҳузурида мутлақ қул, аммо инсонлар орасида мутлақ ҳурдир. Мусулмонликда дин олимининг вазифаси фақат ҳақиқатни билдириш, тўғри йўлни кўрсатиш, Пайғамбарнинг изидан боришдир. Йўқса, (попларга ўхшаб) Аллоҳ билан қул орасига кириш (!), восита бўлиш эмасдир. Қулайлик Ислом динининг асосидир. Мусулмонлик диний амрларда бепарволикни қандай кескин ман этган бўлса, динда ҳаддан ошишни, таассуб кўрсатишни ҳам шу даражада ёмон ҳисоблайди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун ҳаракатларимизда ифротни (ҳаддан ошишликни) ҳам, тафритни (орқада қолишни) ҳам ёмон феъллар сирасида кўрсатганлар, ҳар нарсада, ҳар ишда иътидолни яни ўртада бўлишликни тавсия этганлар. Изоҳлар 1. «Зулматдан нурга», 51-бет. 2. Навзот Аязбек ўғли. «Мактабларда дин таълими», «Билги» мажмуаси. 3. «Албатта, Аллоҳ ҳузурида ҳақ дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон сураси, 19-оят). 4. Меҳмед Хотиб ўғли. «Ислом дини», 22-бет. 5.«Сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида сураси, 3-оят). 6.«Унинг Ўзи сизларни (шу муқаддас дин учун) сайлади» (Ҳаж сураси, 78-оят). Узбекистонлик ислом умматлари – Ислом динининг Ханафий масхаби, Матрудий этикодига мансуб Дастурхон дуоси Алхамдулилах, алхамдулилах «Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона важаъалана минал-муслимийн» Маъноси: «Бизни едириб-ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Download 167.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling