Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


"Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм"


Download 167.64 Kb.
bet5/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ДУОЛАР

"Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм"
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!
"Аллоҳумма, аъиннаа ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик".
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!
Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни сеҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.
КУРЪОН ТИЛОВАТИДАН ЁКИ НАМОЗДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Қуръон ўқигандан кейин қуйидаги дуони ўқиш тавсия этилган.
Дуонинг ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Дуонинг маъноси: “(Ё Аллоҳ,) Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду сано Сенгагина хос. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Гуноҳларимни кечиришингни сўрайман, Сенга тавба қиламан!”
"Мўминнинг меърожи" китобидан.
@mehrobuz
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича руҳ-баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, ҳам баданга бўлади. Руҳ бадандан ажраганидан кейин неъматланиши ёки азобланиши давом этади.
Маййит ўзининг тирик яқинларининг ҳолини билиб туради. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар. 
Маййит ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш қилса, фойда, мункар иш қилса, озор олади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир
Қабр зиёрати Жума, Шанба, Душанба ва Пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.
Зиёратчи «Ясин» сурасини қироат қилиш мандубдир. Буни «ал-Баҳру ар-Роиқ» китобининг соҳиби ва аз-Зайлаъий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким мақбараларга кирганда «Ясин» сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади», деганлар.
Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва Ҳокимлар ривоят қилишган. 
Шунингдек, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалида «муфлиҳун»гача, оятул Курсийни, «Аманаррусулу»ни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул аъузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади. Валлоҳу аълам.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
"Ким қабристонга кириб сўнгра «Фотиҳа», «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Алҳакумут такасуру» сураларини ўқиб, кейин Аллоҳим! Ушбу каломингдан ўқиган нарсаларни савобини қабристондаги мўмин ва мўминаларга атадим деса, Аллоҳга у хусусида шафоатчи бўлишади", дедилар». 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
"Ким қабристонга кириб «Ёсин» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у ердагилардан азобни енгиллатади ва у ердагилар ададича ҳасанот ёзади", дедилар».
Имом Қуртубий: "Баъзи уламолар қабр олдида Қуръон қироати қилинишига икки новда ҳадисини далил қилишади ва қабрларга дарахт экиш ҳамда Қуръон тиловатини фойда эканини таъкидлашади. Дарахтлар азобни енгиллатганидан кейин қандоқ қилиб мўмин кишини Қуръон тиловат қилиши фойда бермасин. Шунинг учун, уламолар қабр зиёратини мустаҳаб, тиловат зиёратчидан маййитга туҳфадир, дейишган ", деди.
Дуо – инсоннинг ўзидаги нафсоний бир ҳолат. Дуо бутун вужуд билан берилиб, ҳамма нарсани унитиб, Аллоҳ таолога қурбат хосил қилиб, оламлар Раббининг Ўзига ёлворишдир.
Қўлларни кўтариб, кафтларни очиб, чиройли сўзларни териб, қофиясини келтириб, ниҳоятда гўзал қилиб айтишнинг ўзи дуо бўлавермайди. Дуо қилинаётганда қалб ва ҳислар уйғоқ бўлиши зарур ҳамда улардан ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиш керак. Акс ҳолда у дуо бўлмайди.
Бундай пайтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бошқа, хаёлда бошқа гап бўлиши мумкин. Албатта бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ ۖ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ ۖ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ {١٨٦} [سورة البقرة ١٨٦]
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар» [Бақара сураси 186-оят].
Яъни, Аллоҳ таоло инсонларни яратган экан, уларнинг барча эҳтиёжларини Ўзи қондиради. Шу боис доим Унинг ўзигагина сиғиниш ва Ўзидангина ёрдам сўрашга буюрган. Зеро, У инсонга жон томиридан ҳам яқинроқ, Унга илтижо қилганнинг дуосини эшитувчи Зотдир.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан Имом Аҳмад ривоят қилади. Пайғамбаримиз алаҳиссалом: «Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди», дедилар.

“Иллийин” – аршга осилган, яшил забаржаддан бўлган лавҳ. Унга бандаларнинг амаллари ёзилади.
Забаржад – киммат бахо тош (драгоценный камень)
Лавх (лаух) - раздвижная деревянная подставка для книг 
“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.
Манбаларга қараганда Аҳли суннат вал жамоа атамасини дастлаб Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Оли Имрон сураси 106-оятини тафсир қилганда ишлатган бўлсаларда, бу атама исломнинг дастлабки даврларида машҳур бўлмаган. Балки ўзларини турли номлар билан атаган фирқалар кўпая бошлагач, Аҳли сунна вал жамоа атамаси юзага чиқди. Сунна ва жамоа аҳли ким дейилса, илмда пешво саҳобалар ва уларнинг йўлини тутган зотлар, дейилади. Имом Муслим Ибни Сирин раҳимаҳуллоҳдан ривоят қиладилар:
لم يكونوا يسألون عن الإسناد فلما وقعت الفتنة قالوا سموا لنا رجالكم فينظر إلى أهل السنة فيؤخذ حديثهم وينظر إلى أهل البدع فلا يؤخذ حديثهم
яъни: “Одамлар фитна (ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг шаҳид қилиниши) рўй бергунича бир-биридан иснод (ҳадисларни кимдан эшитганини) сўрамас эдилар. Фитнадан кейин эса (ҳадис эшитган) кишиларингизни номларини айтингларчи, дейишарди. Қараларди, агар аҳли суннатдан бўлса ҳадиси олинарди, агар аҳли бидъатдан бўлса ҳадиси олинмасди”.




Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling