Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалик филиали
Download 62.6 Kb.
|
bio word
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чанларда бактериал танлаб эритиш
Уюмда танлаб еритиш
Олтин сақловчи ва уранли рудаларни тўдада танлаб эритишбошқа усулларга нисбатан анча иқтисодий самарали. Тўдада танлаб эритиш асосан кам захирали конларни, хамда эски чиқиндиларни ёки камбағал, балансдан ташқари рудаларни қайта ишлаш имкони мавжуд Биогидрометаллургия соҳасида мис, рух, олтин ва уранни ва б. тўдада ва ер остида танлаб эритиш жараёнлари чуқур ўрганилган. Бу технология ҳозирги кунда балансдан ташқари, камбағал рудалардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш учун АҚШ, Канада, МДХ, Болгария ва бошқа давлатларда саноат миқёсида қўлланиб келмоқда. Масалан, бу усулларни қўллаб ишлаб чиқилган миснинг тан нархи анъанавий услда ишлаб чиқилган миснинг тан нархидан 1,5-2,0 маротаба пастдир. Камбағал олтинсақловчи ва уран сақловчи балансдан ташқари рудаларни, кўп ҳолларда тўдада танлаб эритиш усули билан қайта ишлаш иқтисодий самара беради. Тўдада танлаб эритиш усули кам маблағ ва эксплуатацион харажатларни талаб этганлиги учун, кичик олтин ва кумуш конларини қайта ишлаш учун маъқул келадиган усулдир.Олтин сақловчи рудаларни тўдада танлаб эритиш усулида қайта ишлаш учун, руда цианли эритмалар учун қайта ишланадиган ҳолда бўлиши зарур. Чанларда бактериал танлаб эритиш Чанларда бактериал танлаб эритиш жараёнлари, асосан қимматбаҳо металларни мураккаб таркибли ёки камбағал хомашёлардан ашратиб олиш учун қўлланилади (олтин – мишьякли руда ва бойитмалар, мис-рухли руда ва бойитмалар, сульфидли олтин сақловчи руда ва бойитмалар ва б). Чанларда бактериал танлаб эрииш усули янги жараёнларга киради ва унинг ривожланишига қийин бойитилувчи рудаларни, саноат маҳсулотларини, қайсар бойитмаларни қайта ишлаш зарурлиги сабабчи бўлган. Чанларда бактериал танлаб эритиш тўдада ва ер остида танлаб эритиш жараёнларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга, булар куйидагилардир: жараённи бошқриш имконияти мавжудлиги; танлаб эритиш тезлигни ошириш мақсадида майин янчилган хомашёни қўллаш имконияти мавжудлиги; юқори селективлик; қўлланиладиган дастгоҳларнинг соддалиги; жараённи паст ҳароратда олиб борилиши ва экологик тозалиги. Download 62.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling