Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Зокирхон автореферат типография 11 11
5-расм. Лимон кислотасининг композицион гипсли боғловчиларнинг қотиш жараёнига таъсири Тадқиқот натижаларига кўра лимон кислотаси таъсирида (0,05-0,06%) гипс композициясини қотиш даврини, яни икки гидратли кальций сульфатни кристалларини хосил бўлишини бошланиши 60 дақиқадан олдин содир бўлмаган. 16 Ёпишқоқлик хусусиятларини яхшилаш учун композицияга Elotex Seal- 74 маркали сувда эрувчан полимер кукуни қўшилган. Сув:гипс нисбатини камайтириш ва ғовакликни камайтириш ҳамда сувга чидамлилигини ошириш учун СП-1 суперпластификатори ишлатилган. Маълумки, ярим гидратли кальций сульфат сув билан аралашгандан сўнг тўйинган концентрацияга етгунча Cа 2+ ва SО 4 2- ионларига диссоциланади. Ярим гидратли кальций сульфатни сувда эрувчанлиги икки гидратли кальций сульфатни каттароқ бўлганлиги сабабли, ҳосил бўлган эритма иккинчисига нисбатан ўта тўйинган бўлади. Модификацияланган гипс аралашмалари таркибида β-CаSО 4 •0,5H 2 О билан бирга майда ва йирик тўлдирувчилар билан модификация қилувчи қўшимчалар ишлатилган. Қўшимчаларнинг таркиби оғирлиги 0,1 дан 5,0% гача. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, модификация қилувчи қўшимчалар қуруқ сувоқ аралашмасини сув билан аралаштиришни, гипс аралашмасининг хусусиятларини, шунингдек, қотиб қолган композицион гипсли аралашмаларни хусусиятларини яхшилайди. Композицияларни ишлаб чиқишда ва β-CаSО 4 •0,5H 2 О асосида модификацияланган композицион гипсли сувоқ материалларини ўрганишда композицион гипс хамирининг консистенцияси ва қотиш вақтини тартибга солишга катта эътибор қаратилиб, улар таркибига киритилган модификация қилувчи қўшимчаларнинг тури ва миқдорига боғлиқ эканлиги аниқланди. Модификацион композицион гипс аралашмаларининг ишлаб чиқишда, мустахкамлигини ошириш, қотиш вақтини ва сувга чидамлилигини оширувчи қўшимчаларни тўғри танлаш катта аҳамиятга эга. Бундай ҳолда, нафақат дастлабки гипс бириктирувчининг хусусиятларини, балки тайёрланган гипсли аралашмаларинин рН қийматларини ҳам ҳисобга олиш керак. β-CаSО 4 •0,5H 2 О асосидаги композицион гипс аралашмаларининг структура ҳосил бўлишини тартибга солиш жараёнини ўрганиш шуни кўрсатдики, лимон кислотаси модификацияланган композицион гипс аралашмалари учун қотиш даврини секинлаштирувчи самарали қўшимча ҳисобланади. Композицион гипсли аралашмаларининг қотиш жараёнига модификация қилувчи қўшимчаларнинг таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сувда эрувчан полимер кукунлари композицион гипсли аралашмаларининг қотиш жараёнини тезлаштиради. Композицион гипсли аралашмаларни сифатининг асосий кўрсаткичларидан бири асосга ёпишишнинг мустаҳкамлиги ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични яхшилаш учун модификацияланган композицион гипс аралашма таркибига сувда эрувчан полимер кукуни киритилди. 6-расмда сувда эрувчан полимер (РПП) нинг композицион гипсли аралашмаларининг вертикал юза билан брикиш (ёпишиши) мустахкамлиги кўрсатилган. Физикавий-кимёвий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, композицион гипсли аралашмаларининг мустахкамлиги, вертикал юза билан брикиш (ёпишиши) мустахкамлиги ва эталон аралашманинг хоссаларига нисбатан юқорилиги аниқланди. Сувда эрувчан полимерлар композицион гипсли 17 аралашмаларни вертикал юза билан брикиш мустахкамлигини ошишига олиб келиши тадқиқотлар натижасида аниқланди. Бундан ташқари, ишлаб чиқилган композицияларнинг бир кундан кейинги адгезион мустахкамлиги (вертикал юза билан брикиш мустахкамлиги) 0,28 МПа, эталон аралашмаларда эса 0,09 МПа (6-расм) эканлиги аниқланди. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling