Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат


Гипс боғловчиси асосидаги композицион материалларнинг физик-


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/40
Sana13.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1351291
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
Зокирхон автореферат типография 11 11

Гипс боғловчиси асосидаги композицион материалларнинг физик-
механик хоссаларига тўлдирувчини таъсири
 
№ 
 
Кўрсаткичлар 
Тўлдирувчининг миқдори, 
масс.% 
10 
15 
20 
1. 
Сув гипс нисбати, (С/Г), % 
0,42 
0,42 
0,40 
2. 
Сувни ушлаб туриш қобилияти, % 
98,5 
97,8 
96,4 
3. 
Сиқилишга бўлган мустахкамлик,МПа 
12,0 
12,8 
11,7 
4. 
Адгезион мустахкамлик, МПа 
0,35 
0,38 
0,32 
5. 
Сувга чидамлик коэффициент 
0,46 
0,50 
0,49 
6. 
Сувни ютиши, % масса бўйича 
15 
14 
12 
7. 
Қотиш вақти, мин: 
- бошланиши 
- охири 

10 

11 

10 
 
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, гипс боғловчиси асосидаги 
модификацияланган композицион материаллар учун фракцияланган қумнинг 
оптимал миқдори гипс боғловчининг оғирлиги бўйича 10-15% ни ташкил 
қилиши аниқланган. 
Диссертациянинг 
“Модификацияланган 
композицион 
гипс 
материалларни оптимал таркибини ва олиш технологиясини ишлаб 
чиқиш” деб номланган тўртинчи бобида модификация қилувчи 
қўшимчалардан фойдаланган ҳолда сувоқ учун модификацияланган 
композицион гипс материалларининг самарали композицияларини ишлаб 
чиқиш натижалари келтирилган. Модификацияланган гипсли композицион 
аралашмалар 50 литрли ҳажмга эга бўлган лаборатория миксерида хом 
ашёларни гомоген ҳолга келтириш йўли билан олинди.
Гипсли боғловчиларга асосланган композициялардан фойдаланиш кўп 
жиҳатдан ижобий хусусиятларнинг, яъни қисқариш деформацияларининг 
йўқлиги, тез қотиши, яхши иссиқлик ва овоз ютиш хусусиятлари, ёнғинга 
чидамлилиги каби хусусиятларига кўра фойдаланишга асосланган. 
Гипс аралашмаларининг физик-механик ва технологик хоссаларини 
яхшилаш учун “Полипласт СП-1” суперпластификаторидан фойдаланилди. 
Натижада сувга бўлган талаб (сув:гипс нисбати) 61,0% дан 45,0% гача 
камайиши аниқланган. Олинган натижалар 5-жадвалда келтирилган. 
Гипс композицияларининг сувли аралашмасини қурилиш-техник ва 
пластиклик хусусиятларини яхшилаш учун минерал қўшимчалар сифатида 
кукун холдаги гидратланган оҳак ишлатилди. Гипс композицияларининг 
қотиш даврида ҳажмий деформацияни камайтириш учун микротулдирувчи 
ишлатилган, тадқиқотларда микротўлдирувчи сифатида оҳак ишлаб чиқариш 
чиқиндиларидан олинган ва майдаланган оҳактош уни (микрокальцит) 


15 
ишлатилган. 
Гипс 
композицияларининг 
аралашмасини 
қотишида 
тайёрланган массанинг зичлигини ошириш учун тўлдирувчилардан 
фойдаланилди. Тўлдирувчи сифатида Май конининг кварц қуми ишлатилган. 
5-жадвал 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling