Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/40
Sana13.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1351291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Зокирхон автореферат типография 11 11

Тадқиқотнинг объекти сифатида гипсли боғловчилар, тўлдирувчилар, 
кварц қуми, оҳак кукуни (микрокальцит), сўндирилган оҳак ва бошқа 
кимёвий модификацияловчи қўшимчалар олинган. 
Тадқиқотнинг предмети бўлиб махаллий хомашёлар асосида олинган 
модификацияланган композицион сувоқ гипсли материалларни ва 
хомашёларни самарали кимёвий таркиби, уларни физик-механик хоссалари 
мустаҳкамлиги, ёпишқоқлиги ва сувга чидамлилиги каби яхшиланган 
қурилиш техник кўрсаткичлари хамда қўллаш самарадорлиги ташкил этган.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация ишини бажаришда замонавий 
физик-кимёвий анализ усуллари, жумладан ИҚ спектроскопия, рентген 
фазали, дифференциал термик анализ ва бошқа МДҲ давлатларида қабул 
қилинган стандарт тахлил усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
гипс 
боғловчиси 
асососидаги 
композициянинг 
таркибига 
киритиладиган модификацияловчи қўшимчаларнинг рационал таркиби 
ишлаб чиқилган; 
гипс богловчиси таркибига модификацияловчи қўшимчаларнинг 
киритилиши боғловчи матрицасининг кристалл структурасини ва ҳажмини 
ўзгартириши аниқланган; 



гипс богловчиси таркибига модификацияловчи органоминерал 
ингредиентларнинг киритилиши гипс композициясининг структурасини 
тартибли, зичроқ шаклда шакллантиришга, ғовакликнинг пасайишига ва 
физик - механик кўрсаткичларининг ошишига олиб келиши аниқланган; 
модификацияланган гипс материаллари асосида композицион қуруқ 
қурилиш аралашмаларининг оптимал таркиби ишлаб чиқилган; 
модификацияланган гипс материаллари асосида композицион қуруқ 
қурилиш аралашмаларининг структураси ва физик-механик хоссаларининг 
ўзгариши тўлдирувчиларнинг миқдорига боғлиқлиги аниқланган; 
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида модификацияланган 
композицион гипс материалларини олишнинг ресурстежамкор технологияси 
ишлаб чиқилган. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling