Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Зокирхон автореферат типография 11 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туляганова Васила Сунатиллаевна техника фанлари доктори, катта илмий ходим Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
- «16» ноябрь 2022 йил
Илмий раҳбар:
Талипов Нигматулла Хамидович техника фанлари доктори, профессор Расмий оппонентлар: Исмоилов Равшан Исроилович техника фанлари доктори, профессор Туляганова Васила Сунатиллаевна техника фанлари доктори, катта илмий ходим Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти Диссертация ҳимояси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» давлат унитар корхонаси ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01 рақамли Илмий кенгашнинг «16» ноябрь 2022 йил соат 11 00 даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100174, Тошкент ш., Мирзо-Ғолиб кўчаси, 7а-уй. Тел.: (99871) 246-39-28; Факс: (99871) 227-12-73; e -mail: fan va taraqqiyot@mail.ru, «Фан ва тараққиёт» ДУК, 2-қават, анжуманлар зали). Диссертация билан «Фан ва тараққиёт» давлат унитар корхонасининг Ахборот-ресурс марказида (рўйхатга олинган № 25-22) танишиб чиқиш мумкин. (Манзил: Тошкент ш., Мирзо- Ғолиб кўчаси, 7а-уй. Тел.: (99871) 246-39-28; Факс: (99871) 227-12-73). Диссертация автореферати 2022 йил «7» ноябрь куни тарқатилди. (2022 йил «11» октябрь №25-22 рақамли реестр баённомаси). С.С. Негматов Илмий даража берувчи илмий кенгаш раиси, ЎзР ФА академиги, т.ф.д., профессор М.Э. Икрамова Илмий даража берувчи илмий кенгаш илмий котиби, т.ф.д., к.и.х. А.М. Эминов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар раиси, т.ф.д., проф. 5 Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда замонавий энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган экологик тоза қурилиш материалларни ишлаб чиқаришга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Бу борада, жумладан маҳаллий ва иккиламчи хомашёлардан гипс асосидаги модификацияланган композицион қурилиш материалларини физик-кимёвий, механик ва технологик хусусиятлари яхшиланган гипсли композицияларни таркибини яратиш, олиш усулларини ишлаб чиқиш ва юқори сифатли модификацияланган гипсли қурилиш материалларини олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳонда комплекс хусусияти жиҳатидан барча талабларга жавоб берадиган янги структурадаги модификацияланган гипсли композицион қурилиш материалларини олиш усулларини ишлаб чиқиш, уларни ишлаб чиқариш учун янги замонавий техника ва технологияларни яратиш ҳамда гипсли композицион қурилиш материалларини ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган композицион қуруқ коришмалар асосидаги маҳсулотларнинг янги ассортиментларини яратиш мақсадида илмий- тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада, жумладан, модификацияланган композицион гипсли материалларни таркибини ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш, композицион қуруқ коришмаларнинг майинлигини ва мустаҳкамлигини ошириш мақсадида қўлланиладиган минерал боғловчиларнинг оптимал таркибини ва физик-кимёвий ҳамда эксплуатацион хоссаларини аниқлаш, модификацияланган гипсли композициянинг боғловчилар билан ўзаро таъсир механизмини тадқиқ қилиш ва сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқишнинг ресурстежамкор технологиясини яратиш алоҳида аҳамият касб этади. Республикамизда сифатли қурилиш материаллари ва модификацияланган гипсли композицияларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш йўлларини топиш, қурилиш саноатини ривожлантириш ва модификацияланган гипсли композицияларни минерал боғловчилар билан бирга тайёрланадиган қуруқ қоришмаларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилиб, муайян натижаларга эришилмоқда. Янги Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича тараққиёт стратегиясида «...саноатни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, маҳаллий хомашё манбаларини чуқур қайта ишлаш, тайёр махсулотлар ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ва технологияларни ўзлаштириш...» 1 бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, маҳаллий ва иккиламчи хом ашё асосида модификацияланган композицион гипсли материалларни физик-механик, технологик ва эксплуатацион кўрсатгичларини яхшилаш, уларни оптимал таркибини ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ- 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги 2022 йил 28 январдаги №ПФ-60-сонли Фармони 6 3983-сон «Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 23 майдаги №ПҚ- 4335-сон «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 31 августдаги №ПҚ-5239- сон «Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling