Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «фан ва тарақҚиёт» давлат


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/40
Sana13.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1351291
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
Зокирхон автореферат типография 11 11

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси. 
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 11 та конференцияларда, шу жумладан 4 республика илмий-
амалий ва 7 халқаро конференцияларида муҳокама қилинган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 16 та иш эълон қилинган. Шулардан 5 таси илмий 
мақола бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестатсия комиссияси 
томонидан тавсия қилинган илмий нашрларда 2 таси республика ва 3 таси 
хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 
бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан 
ташкил топган. Диссертация хажми 110 бетни ташкил этган. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти 
асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари тавсифланган, объекти ва 
предмети белгиланган, тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикасида фан ва 
технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги 
кўрсатилган, олинган натижаларнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти 
баён қилинган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиш 
келтирилган, натижаларнинг апробацияси, чоп этилган ишлар ва диссертация 
тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “Композицион гипс боғловчи материаллардан 
фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ва уларни 
қурилишда қўллаш” деб номланган биринчи бобида гипс боғловчилари ва 
модификацияланган гипс материаллари ишлаб чиқариш учун минерал-
хомашё базасини тахлили ва модификацияланган гипс боғловчиси асосида 
композицион сувоқ материалларни ишлаб чиқариш бўйича адабиётлар 
тахлили келтирилган.
Гипс боғловчининг хусусиятларини назорат қилиш учун минерал 
қўшимчалар, саноат чиқиндилари ва қўшимча маҳсулотлар, модификация 
қилувчи кимёвий қўшимчалар қўлланилади. Кимёвий қўшимчалар физик-
механик хусусиятларни оширади ва гипс тошининг тузилишини 
ўзгартиришга, гипс маҳсулотларини сақлаш муддатини оширишга имкон 
беради. Бироқ, шу билан бирга, гипсли композицион аралашмаларнинг физик 


10 
ва технологик хоссаларини бошқариш учун кўплаб кимёвий қўшимчалардан 
фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ўрганилмаганлиги кўрсатилган. 
Минерал боғловчилар асосида модификацияланган композицион 
материалларни ишлаб чиқиш ҳолати ва истиқболларини таҳлил қилиш, 
модификациялаш усули билан композицион гипсли боғловчиларни ишлаб 
чиқишга янгича ёндашиш имконияти кўрсатилган. 
Диссертациянинг “Тадқиқот объектларини танлаш ва илмий 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling