Ислом молия бозорлари мавзусидаги кейс топширик Ўзбекистонда сукук орқали инвестиция жалб қилиш учун яхши имкониятлар мавжуд
Download 16.64 Kb.
|
Мамурова Нилуфар ХБА 72-2
Ислом молия бозорлари мавзусидаги кейс топширик Ўзбекистонда сукук орқали инвестиция жалб қилиш учун яхши имкониятлар мавжуд Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури ва Ислом тараққиёт банки ислом қимматли қоғозлари – сукук бўйича ҳамкорликни бошлагани жуда қувонарли ҳол. Шу муносабат билан сукук ҳақида бироз маълумот бериб ўтмоқчимиз. Ҳозирда кўп ишлатиладиган “чек” сўзи сукукнинг бирлик шакли – “сакк” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўрта асрларда мусулмонлар томонидан молиявий олди-бердиларда ҳақдор ва қарздорлар ўртасида қўлланилган. Сукуклар давлат томонидан турли инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш доирасида, банклар ёки ҳатто корхоналар томонидан турли лойиҳаларни молиялаштириш учун чиқарилиши мумкин. Сукук чиқарилаётган лойиҳа албатта реал иқтисодиётга боғлиқ бўлиши талаб этилади. Сукук орқали амалга ошириладиган лойиҳага қараб мушорака, ижара, салам, истисна ёки бошқа турдаги сукуклар чиқарилиши мумкин. Ундан ташқари, анъанавий облигациялардан фарқли ўлароқ, сукук орқали молиялаштириш амалга оширилганда сармоя мақсадли ишлатилиши қаттиқ назорат қилинади. Қуйидаги сабаблар туфайли, бугунги кунда Ўзбекистонда сукук бозорининг ривожланиши учун катта имкониятлар мавжуд ва жуда қисқа давр ичида сукук ёрдамида бир неча миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мумкин: молиялаштириш қиймати паст даражада (масалан, LIBOR даражаси); капитал бозорларида ликвидлик (яъни пул билан тўйинганлик) нисбатан юқори даражада; сармоядорлар учун янги ва жозибадор сукук бозори; мамлакатимиздаги лойиҳаларнинг даромад даражаси юқори; бизнинг минтақа билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи бўлган Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан ислом молияси асосида самоядорларни жалб қилиш имконияти бор. Download 16.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling