Исматов Иброҳимжон Муртозо ўғли


Download 80.58 Kb.
bet1/5
Sana09.05.2023
Hajmi80.58 Kb.
#1448232
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Исматов статья миграция.


Исматов Иброҳимжон Муртозо ўғли тел: (94) 530 02 22
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги Республика аҳоли
бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш
илмий маркази кичик илмий ходими

ХОРИЖДА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАНЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Калитли сўзлар: миграция жараёнлари, ташқи меҳнат миграцияси, даромадлар, иш ҳақи, жамғарма, харажатлар кесими, мигрантлар оқими
Аннотация. Ушбу мақолада ташқи меҳнат миграция иштирокчиларнинг молиявий ҳолатлари таҳлил қилинган, тадқиқот натижаларига асосан ташқи миграциянинг иқтисодий жиҳатлари ўрганилган. Иқтисодиётда миграция жараёнларининг ўрни ва аҳамияти масалалари очиб берилган. Мақолада илмий таҳлил ва таклифлар келтирилган.
Бугунги кундаги глобаллашув шароитида дунё мамлакатлари томонидан чуқур ўрганилаётган ижтимоий-сиёсий соҳалардаги масалалар қаторида ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш, такомиллаштириш дунё ҳамжамиятининг олдида турган асосий вазифаларидан бири сифатида қолмоқда. Халқаро миграция ташкилоти (IOM) нинг 2019 йил маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 3,5 фоизи (271 642 105 киши) ташқи меҳнат миграцияси иштирокчиларидир ва бу рақам сўнги йилларда ортиб бормоқда. Улар барча соҳаларда, барқарор тараққиёт йўлида ўзларининг ўринларига эга бўлиб бормоқда. Албатта, бунда ҳар бир давлатнинг табиий ва иқтисодий омиллари билан бирга инсон омили, яратилган шарт-шароитлари ва интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш айниқса муҳимдир.
Шу ўринда қуйидаги саволллар юзага чиқиши табиий: кишиларни миграцияга нима мажбур этмоқда? Ёки қандай сабаблар бугунги кунда мухожирликка стимул беради? Албатта кўпчиликнинг дастлабги жавоби юқори иш ҳақи тўланадиган ойлик маош дейилиши ажаблантирмайди, лекин қанча миқдордаги даромад уларга ўзи яшаётган ҳудудида етарли бўлар эди ёки яратилган қандай шароитлар мигрантларни ўзига жалб қилмоқда каби кўплаб саволларга жавоб топиш мақсадида Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази йиллар давомида республикадан ташқарига меҳнат фаолиятини юритиш учун чиқиб-келаётган мигрантлар орасида социологик тадқиқотлар ўтказиб келади. Ўрганишлар асосида олинган маълумотлар таҳлилий хулосалар кўринишида кенг оммага тақдим этиб борилади.
Ушбу ўрганишлар доирасида амалга оширилаётган таҳлиллар меҳнат миграцияси иштирокчиларининг ижтимоий-демографик таркиби, ташқи меҳнат миграция жараёнлари омиллари, йўналишлари, географиясини аниқлаш, мигрантларнинг хориждаги яшаш, меҳнат шароитлари, даромадларини баҳолаш, уларнинг келгуси режалари, ўзлари яшайдиган жойдаги иш топиш имкониятлари хусусидаги меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш юзасидан фикр ва таклифларини ўз ичига олади.
Статистик маълумотларга кўра, дунё миқёсида мигрантларнинг 68 фоизи юқори даромадли мамлакатларда яшайди, 29 фоизи ўрта даромадли мамлакатларига тўғри келса қолган 3 фоизи кам даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундан яққол маълумки, бундай тенденциянинг юқорилиги мигрантларнинг меҳнат қилган мамлакатидаги даромадларидан ташқари турар-жой харажатлари, овқатланиш ва яшаш харажатлари кўрсаткичи ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Миграциянинг энг мухим омили иктисодий омилдир, ўрганилган таҳлилга кўра миграция иштирокчиларинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ молиявий масалаларни аниқлашдаги критериялар мисолида мигрантларнинг даромади бўйича фарқли қўрсатгичлар асосан уларнинг мобиллиги, мослашувчанлиги, дунёқараши, тил билиши каби омиллардан келиб чиқган ҳолда фарқланган. Мазкур тадқиқотда таҳлил қилинган хулосаларни объектив боҳолашда Республика статистика қўмитаси томонидан ҳудудлар кесимида чет элдан келиб тушган трансферт пул оқимининг динамикаси асосида келтирилан маълумотлар ҳам мисол бўла олади1 (1-расм).
1-расм. Ҳудудлар кесимида аҳоли даромадларнинг

Download 80.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling