1-жадвал. Мехнат фаолиятлари бўйича пул маблағлари
(харажат ва даромадлар) мамлакатлар кесимида, ўртача (доллар)
Сабаблар
|
Жами
|
Россия
|
Қозоғистон
|
Туркия
|
Меҳнат фаолиятини амалга оширган жойига етиб олишга тахминан қанча пул сарфлаган? (доллар)
|
255,6
|
236,7
|
73,5
|
377,3
|
Сўнгги марта чел элга ишлашга борганида ойига ўртача қанча даромад топган? (доллар)
|
709,4
|
605,1
|
412,4
|
744,6
|
Сўнгги сафари давомида олган даромадининг ойига ўртача қанча қисми уйига жунатилган ёки олиб келинган?
|
511,2
|
444,9
|
295,3
|
518,2
|
Сўнгги меҳнат қилган мамлакатида турар-жой учун ойига ўртача тахминан қанча пул сарфлаган?
|
79,9
|
65,7
|
51,0
|
86,8
|
Сўнгги меҳнат қилган мамлакатида овқатланиш учун ўзига ойига тахминан қанча пул сарфлаган?
|
106,6
|
88,8
|
58,2
|
106,2
|
Сўровда иштирок этган мигрантларнинг 64,5% мунтазам равишда, яъни ойига камида бир марта пул жўнатиб турганликларини айтиб ўтишди. Бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатдан 4,0% ўсганлигини кузатиш мумкин.
Ўрганилган таҳлилга кўра мигрантлар хорижда ишлаб топган даромадларининг 61,2% кундалик эҳтиёжлар учун сарфлаганлигини айтиб ўтишган ва бу кўрсатгич ўтган йилги кўрсаткичдан нисбатдан бир мунча ошган. (3-расм). Уй-хўжаликларда яшовчи оила аъзоларининг асосий қисми катта даромадга эга бўлмаганлиги учун мигрантлар ишлаб топган пул асосан оиланинг кундалик эҳтиёжлари учун сарфланаётганлиги аниқланган. Шунингдек, уй-жой қуриш, таъмирлаш ёки сотиб олиш учун 50,8% маблағ йўналтирилган бўлса, тўй ва шу билан боғлиқ харажатлар 33,9%га етган. Автомобил сотиб олиш учун пул сарфлаган мигрантлар сони фарқли равишда 18,4% ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |