Исматов Иброҳимжон Муртозо ўғли
Download 80.58 Kb.
|
Исматов статья миграция.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-расм. 2017-2019 йилларда жисмоний шахсларнинг Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалар улуши ҳисобида, %
- (1 -жадвал).
умумий кўриниши,%
2018 ва 2019 йилнинг маълумотларида аҳоли умумий даромадлари таркибида республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг улуши мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, энг юқори темпда Хоразм(24,4%), Самарқанд(20,1%), Сурхондарё(18,6%), Бухоро(17,8%), Наманган(17,0%), Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона(16,1%), Қашқадарё(15,7%) ва энг кам Навоий(4,9%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Ушбу динамика кўрсатгичлари орқали хулоса қилиш мумкинки, ўрганилган тадқиқотда аниқланган ҳудудлар орқали республика миқёсидаги ишчи кучи миграция оқимининг харакатланишида энг кўп чет элга ишлаш учун бораётган фаол вилоятлар таркибига аниқлик киритиш мумкин (1-расм). Шунингдек мигрантларни хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ молиявий масалаларни ўрганишда мигрантлар оқимининг кўпроқ харакатланаётган давлатлари асосан Россия, Қозоғистон ва Туркия давлати бўлиб қолмоқда. Сўнги пайтларда Россия давлатида бу тенденция бир мунча пасайганлиги кузатилган бўлсада, лекин 2017-2019 йиллар таҳлили бўйича жисмоний шахсларнинг Ўзбекистонга давлатлар кесимидаги трансчегаравий пул ўтказмалари улуши ҳали ҳам устунликга эга эканлигини кўришимиз мумкин (2-расм). Шу билан бирга ўрганилган маълумотларга кўра Россия давлати меҳнат мигрантлари меҳнат қилаётган давлатлар ичида мигранларнинг алданиш эҳтимоли кам ва юқори ҳақ тўлайдиган ишончли давлат сифатида эътироф этилди. 2-расм. 2017-2019 йилларда жисмоний шахсларнинг Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалар улуши ҳисобида, % (Россия, Қозоғистон, Туркия, АҚШ, Корея, Исроил ва бошқа мамлакалари мисолида) Мигрантларнинг меҳнат фаолиятлари бўйича пул маблағлари тақсимотининг сабабларини таҳлил қилишда миграция оқимининг қабул қилувчи илғор давлатлар мисолида таҳлил қилинди (2-расм). Таҳлиллар тарихига кўра асосан бу давлат республикмиздаги мигрант ишчиларни асосий қисмини қабул қилувчи мамалакатлар мисолида таҳлил қилинди. Мазкур хулосанинг динамикасига кўра давлатлар кесимида миграция иштирокчиларининг меҳнат қилган мамлакатларига етиб олишлари учун қиммат давлат Туркия давлати 377 доллар бўлса, ойига ўртача энг юқори даромад топиш мумкин бўлган давлат ҳам шу давлат бўлиб қолмоқда. Иқтисодчиларнинг фикрича, мигрантларнинг ҳаётий имкониятларини, истиқболдаги режаларини тузишга интилиши, ижтимоий шарт-шароитларнинг замонавий тизимларига йўл топа олиши, хусусан аниқ маълумот олишга ҳаракат қилиши ҳозирги замон миграциясининг асосий хусусиятларидан биридир. Бундай мақсадлар йўлида интилаётган кишиларда албатта юқори даромад деган тушунчанинг чегараси анча баланд бўлиши табиий ҳол. Статистика маълумотларига кўра, мигрантлар томонидан 2018 йилга дунё мамлакатлари кесимида жўнатилган пул маблағлар миқдори 600 млрд АҚШ долларидан ортиб кетган ва бу пулнинг 450 млрд доллари ривожланаётган давлатларга жўнатилган.2 Ушбу ўтказмаларнинг қаерга ва нима мақсадларда сарфланишини ўрганиш мақсадида респондентларга берилган саволлардан қуйидагича натижалар олинди (1 -жадвал). Download 80.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling