А илова (маълумот учун) - А.6 Ҳужжатлаштирилган маълумотлар
- “Ҳужжатлаштирилган маълумотлар” ишлаб чиқиш, сақлаш, яроқлигини таъминлаш ва қўллаш” бўйича талабларни истисно этмайди, ушбу ҳужжатлаштирилган маълумотларни муайян мақсадлар учун маълумот сифатида, масалан аввалги таҳрир/ версияни рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш мумкинлигини инкор этмайди.
- Мазкур халқаро стандарт матнларида “маълумотлар” сўзидан фойдаланилган бўлса (масалан, 4.1 бандда: “Ташқи ва ички омилларга тегишли мониторинг ва таҳлил маълумотларни олиб бориш лозим”), “Ҳужжатлаштирилган маълумотлар” сифатида расмийлаштириш талаб этилмайди. Бундай ҳоллар учун ташкилот ҳужжатлаштирилган маълумот ишлаб чиқиш, сақлаш ва яроқлигини таъминлаш ўз зарурятидан келиб чиқиб қарор қабул қилади.
- А.7 Ички ташкилот билими
- Мазкур ҳалқаро стандартнинг 7.1.6 бандида жараён вазифаларини бажариш, ҳамда маҳсулот ва хизмат кўрсатишни мувофиқлигига эришишни таъминлаш учун ташкилот менежмент билимини қўллаб қувватлаш ва эҳтиёжини аниқлашни кўриб чиқишини талаб этган.
- Ташкилот билимига бўлган талаблар қуйидаги мақсадларда киритилади:
- a) ташкилот билимни йўқотишидан ҳимоялаш, масалан:
- -ходимларнинг қўнимсизлиги туфайли;
- -тизимда маълумот тарқалишини имконияти йўқлиги туфайли;
- b) ташкилотда билим олишини рағбатлантириш, масалан,
- -олинган тажрибаларни бериш;
- -уста/шогирд;
- -маълумотлар асосида, ўзгалар (бенчмаркинг) энг яхши тажрибани ўрганиш.
- А.8 Ташқи маҳсулот ва хизмат кўрсатишни бошқариш
- 8.4 бандида барча ташқи етказиладиган маҳсулот ва хизмат кўрсатиш турлари кўриб чиқилган, масалан:
- a) етказувчидан олинган;
Do'stlaringiz bilan baham: |