Ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича ЙЎРИҚнома 1-§. Умумий қоидалар


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.71 Mb.
bet81/96
Sana28.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1070488
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96
Bog'liq
21бхмс

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун харидорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага

4010, 4020

9010, 9020, 9030

2

Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни нақд пулга сотиш

5010, 5020

9010, 9020, 9030

3

Корхона ходимига маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар (жумладан махсус кийимлар) сотилди

4790

9010, 9020, 9030

4

Дивидендлар маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўланди

6610

9010, 9020, 9030

5

Воситачилик операциялари бўйича комиссион мукофотлар суммаси

4010

9010

6

Маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди

4120

9010, 9020, 9030

7

Кечиктирилган даромадлар суммаси улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври келганда сотиш ҳажмига киритилди

6230

9010, 9020, 9030

8

Сотилган товарларнинг қайтиши

9040

4010

9

Сотишдан ва нархдан чегирмалар бериш

9050

4010

10

Ҳисобот даврининг охирида 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши” счётининг ёпилиши

9010, 9020

9040

11

Ҳисобот даврининг охирида 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг ёпилиши

9010, 9020,9030

9050

12

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9010, 9020. 9030

9910



2-§. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг
таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)

381. Сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”;
9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”;
9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”;
9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш”;
9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар”.

382. Тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар сотилганда, сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматларнинг таннархи 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9110 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётларининг дебетида тайёр маҳсулотларни (2800), товарларни (2900) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


383. Ҳисобот даврининг охирида 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”, 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади.


384. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)дан амалда фойдаланиш корхонада қўлланиладиган товар-моддий захираларнинг ҳисоб усулига, яъни, товар-моддий захираларнинг узлуксиз ёки даврий ҳисобига боғлиқ.


385. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади.


386. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш” счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат ТМЗ инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счёти - ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида ТМЗнинг мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счёт. Кўрсатилган счётнинг дебети бўйича ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000 - 2900) билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг қолдиғи 9910 “Якуний молиявий натижа” счётига ўтказилиши орқали ёпилади.

387. Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг боғланиши:






Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling