Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар (10–сон БҲХС)


Download 107.56 Kb.
bet3/7
Sana08.05.2023
Hajmi107.56 Kb.
#1442161
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
28-mavzu. Xalqaro moliyaviy hisobot standartlari talabalariga muvofiq hisobotlar shaklini o‘zgartirish

Молиявий ҳисобот моддалари

ФЗҲ/ ББ

Дт

Кт

Суд харажатларини қоплаш
захираси

ББ

0.4 млн.




Суд харажатлари

ФЗҲ




0.4 млн.

Дивидендлар. Агар хўжалик субъекти улушли инструмент эгаларига дивидендларни (БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: тақдим этиш” да кўрсатилганидек) ҳисобот даври тугаганидан кейин эълон қилса, хўжалик субъекти бу дивидендларни ҳисобот даврининг охирида мажбурият сифатида тан олмайди.


Агар дивидендлар ҳисобот даври тугаганидан сўнг, аммо молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санасига қадар эълон қилинса, дивидендлар ҳисобот даврининг охирида мажбурият сифатида тан
олинмайди, чунки айнан ана шу пайтда мажбуриятлар мавжуд бўлмаган. Бундай дивидендлар БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” га биноан изоҳларда ошкор қилинадиган маълумот сифатида кўрсатилади.
Хўжалик субъекти фаолиятининг узлуксизлиги
Агар ҳисобот даври тугаганидан кейин хўжалик субъектининг раҳбарияти хўжалик субъектини тугатиш ёки унинг савдо фаолиятини тўхтатиш қарорига келса ёки бундай йўл тутишдан бошқа чораси йўқ эканлигини аниқласа, хўжалик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини фаолият узлуксизлиги асосида тайёрламаслиги керак.
БҲХС 1 қуйидаги ҳолатларда ошкор этилиши талаб қилинадиган маълумотларни белгилайди:

  • Молиявий ҳисоботлар фаолият узлуксизлиги асосида тайёрланмаган бўлганида;

  • хўжалик субъектининг раҳбарияти фаолият узлуксизлиги фаразига жиддий шубҳа уйғотиши мумкин бўлган ҳодисалар ёки вазиятларга алоқадор бўлган аҳамиятли ноаниқликлардан хабардор бўлганида. Ошкор этилишини талаб этувчи ҳодисалар ёки вазиятлар ҳисобот давридан кейин юзага келиши мумкин.

Эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси. Хўжалик субъекти молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санасини ҳамда бу ким томонидан тасдиқланганлиги ҳақида маълумотни ошкор қилиши керак.Агар хўжалик субъектининг мулк эгалари ёки бошқа томонлар молиявий ҳисоботлар эълон қилинганидан кейин уларга ўзгартиришлар киритиш ваколатларига эга бўлса, хўжалик субъекти бу фактни ошкор этиши керак. Ҳисобот даври охиридаги шарт-шароитлар тўғрисидаги ошкор қилинадиган маълумотларни янгилаш
Агар хўжалик субъекти ҳисобот даври тугаганидан кейин ҳисобот даври охирида мавжуд бўлган шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотни қўлга киритса, у ушбу шарт-шароитларга тегишли ошкор қилинган маълумотларни янги маълумотга таянган ҳолда ўзгартириши керак.

      1. Download 107.56 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling