Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (17 та тестнинг жавоби белгиланади, 8 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар), 4 босқич (Республика ) олимпиадасида эса ўқувчиларга 40 та тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Масалан:
9-синф
1. Жавоби танланадиган тест
Темир (III)-оксиддаги темирнинг (% лардаги) масса улуши миқдори қандай?
А. 40,0; В. 55,8; С. 68,4; Д. 70,0.
2. Жавоби ёзиладиган тест Даврий қонун кашф этилгандан кейин кимёвий элементлар жадвалида ____________________________элементларнинг табиий оилалари пайдо бўлган.
(Инерт газлар, лантаноидлар, актиноидлар)
10-синф
1. Жавоби танланадиган тест
Бир хил ҳажмдаги А ва Б суюқликлар бир хил температура ва босимда очиқ идишларга солинган. А суюқлик Б суюқликка нисбатан тезроқ буғланади. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки А суюқликнинг:
А.Зичлиги катта; Б. Массаси катта
С. Қайнаш температураси юқори Д. Буғ босими катта
2. Жавоби ёзиладиган тест
Масса улуши 6 % бўлган натрий гидроксид эритмасини тайёрлаш учун масса улуши 30 % бўлган 200 г натрий гидроксид эритмасига масса (г) ҳисобида ……….. сув қўшиш зарур. (800 г)
11-синф
1. Жавоби танланадиган тест
Калий ва натрий нитратлари аралашмасидан 72,8 г миқдори қиздирилганда 8,96 л газ (н.ш.да) ҳосил бўлган. Аралашмадаги калийли тузнинг масса улушини (%) топинг.
А. 38,2; В. 34,6; С. 41,6; Д. 45,5.
2. Жавоби ёзиладиган тест.
Мис симдан қилинган боғлам олтингугурт буғида ………….ҳосил қилади. (Мис (I) сульфид)
Do'stlaringiz bilan baham: |