Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот


Download 1.74 Mb.
bet33/50
Sana19.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1680942
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50
Bog'liq
nizom-va-baolash-mezonlari

Лаборатория машғулоти
Лаборатория машғулотлари кимё дастури асосида тайёрланган 3 та вариантдан биттаси қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади. Лаборатория ишини бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.
Лаборатория машғулоти қуйидаги мезон асосида баҳоланади.



Баҳолаш мезони

балл

1

Лаборатория ишини бажаришда жихоз ва реактивлар тўғри танланиб, иш тўлиқ, кетма-кетликка риоя этилган, техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда бажарилган, тегишли реакция тенгламалари, ҳисоблашлар аниқ ва тўғри ифодаланган бўлса

10

2

Агар ўқувчи лаборатория ишини бажаришда жихоз ва реактивларни тўғри танлаб, ишни тўлиқ, кетма-кетликка риоя этилган ҳолда бажариб, техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилса-ю лекин тегишли реакция тенгламалари, ҳисоблашда имловий хатоликка йўл қўйса

9

3

Ўқувчи лаборатория ишини бажаришда ҳамда реактив ва жиҳозларни тўғри танлаб, ишни бажаришда кетма-кетликка риоя қилиниб, техника хавфсизлигига амал қилинса, бироқ математик ҳисоблашда 1 та жузъий хатога йўл қўйса

8

4

Юқоридагилар билан бирга ўқувчи ишни бажаришда математик ҳисоблашда 2,3 та хатога йўл қўйса

7

5

Юқорида кўрсатилган камчиликлар билан бирга жиҳоз ва моддалар танлашда аниқ харакат қилинмаган бўлса

6

6

Ўқувчи лаборатория ишини бажаришда ҳамма реактив ва жиҳозларни тўғри танлаб, ишни бажаришда кетма-кетликка риоя қилиб, бироқ математик 2,3 та хатога йўл қўйиб, жиҳоз ва моддалар танлашда аниқ харакат қилинмаган ва техника жавфсизлиги қисман бузилиши сезилса

5

7

Юқоридагилар билан бирга техника хавфсизлиги қоидаларида қўпол бузилиш кузатилса

4

8

Лаборатория ишини бажаришда юқоридаги хато, камчиликлар билан бирга, математик ҳисоблашларда жиддий хатоларга йўл қўйилса

3

9

Лаборатория ишини бажаришда моддалар, жиҳозлар тўғри танланлаган, ишни бажариш кетма-кетлигига риоя этилмаган, техника ҳавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаган

2

10

Ўқувчи фақатгина керакли жихозларнинг 1 ёки 2 тасини тўғри танлаган ва юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликлар билан бирга иши тўлиқ бажарилмаган

1

Лаборатория ишини бажаришда техника хавфсизлигига риоя қилинмаса 2 балл пасайтирилади.


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling