Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот


Фан олимпиадаларининг тўртинчи босқичи икки турда (ёзма иш ва тест синови кўринишда) ўтказилади


Download 1.74 Mb.
bet5/50
Sana19.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1680942
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
nizom-va-baolash-mezonlari

Фан олимпиадаларининг тўртинчи босқичи икки турда (ёзма иш ва тест синови кўринишда) ўтказилади.
Тайёрланган топшириқлар ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан олган назарий билим, амалий кўникма ва малакалари, имло саводхонлиги даражаси, мисол ва масалаларни еча олиш маҳоратини аниқлашга ёрдам бериши лозим.
Ҳар бир ўқув фанининг ўзига хос хусусиятлари тест ва ёзма (амалий) топшириқларини тузишда ҳамда олимпиадаларни ўтказишда инобатга олинади.
V. Ёзма ва амалий иш
Кўп вариантлилик асосида тайёрланган ёзма (амалий) иш топшириқлари махфийлиги сақланган ҳолда муҳрланган конвертда Республика ташкилий қўмита аъзоси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Халқ таълими вазирлигидан масъул вакиллар) томонидан олимпиада ўтказиладиган жойга 8.00 да олиб келинади.
Муҳрланган конвертлар ҳакамлар ҳайъати, Республика ташкилий қўмита аъзолари ва аудитория раҳбарлари иштирокида очилади. Сўнгра ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан конвертлардаги саволлар экспертизадан ўтказилиб битта вариант шакллантирилди. Мазкур вариантдан олимпиадада фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳакамлар ҳайъати томонидан далолатнома тузилади ва имзоланади.
Ёзма (амалий) ишларнинг Давлат таълим стандартларига мос равишда, мазмунан тўғри ва хатоларсиз тайёрланганлиги масъулияти тўлиқ ҳакамлар ҳайъати зиммасида бўлади.
Ҳакамлар ҳайъатининг ўзлари билан олиб келган топшириқларини олимпиада материалларига киритиш тақиқланади.
Экспертизада иштирок этган ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг олимпиада бошлангунга қадар экспертиза ўтаётган хонадан чиқишлари тақиқланади.
Аудитория раҳбари, ҳакамлар ҳайъати раиси экспертизадан ўтказилган ёзма (амалий) иш вариантини нусха кўпайтириш мосламаси ёрдамида ўқувчилар сонига тенг миқдорда кўпайтиради. Аудитория раҳбари бошчилигида ҳакамлар ҳайъати аъзолари олимпиада материалларини олимпиада иштирокчилари ўтирган хонага олиб боради.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари кўпайтирилган материалларни иштирокчиларга тарқатиб, тушунтиришлар беради.
Жараён бошлангандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати хонани тарк этади. Аудиторияда аудитория раҳбари, назоратчи ва ота-оналардан вакил қолади. Доскага ёзма иш бошланган ва тугалланиш вақтлари ёзиб қўйилади.
Белгиланган вақт тугаганидан сўнг қатнашчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан йиғиб олинади. Аудитория раҳбари хонадан чиқмаган ҳолда ёзма ишларнинг жилдига ва ҳар бир саҳифасига шифр белгисини қўяди. Сўнгра уни текшириш учун жилди олинган ҳолда ҳакамлар ҳайъати раисига топширади. Шундан сўнг иштирокчиларга ёзма иш натижасини эълон қилиш муддати айтилиб, уларга жавоб берилади. Аудиторияга таклиф этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари шу аудиторияда ишларни текширади.
Ёзма (амалий) ишлар ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан алоҳида текширилади, ҳар бир масала, топшириқ учун қўйилган баллар жадвалга туширилади, ва ҳакамалар ҳайъатлари аъзолари фикрлари асосида умумий тақриз ёзилади ҳамда имзоланади.
Ҳакамлар ҳайъати раиси якуний баҳони ўртача арифметик қиймат сифатида аниқлайди, қайдномага кўчириб қўяди ҳамда шу куннинг ўзида олимпиада қатнашчиларига ёзма (амалий) иш натижаларини эълон қилади.
Ўқувчиларнинг ёзма (амалий) ишларини баҳолашда ҳакамалар ҳайъати аъзолари уларнинг имло саводхонлиги, ўз фикрини адабий тил қонун-қоидалари асосида тўғри ифодалай билишларини ҳам инобатга олишлари лозим.
Аудиторияга таклиф қилинган олимпиада иштирокчиларига уларнинг ёзма (амалий) ишлари 5 дақиқа давомида танишиб чиқиш учун тарқатилади. Зарур холларда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ёзма (амалий) иш натижалари юзасидан тушунтиришлар беради.
Ёзма (амалий) иш натижаси бўйича оғзаки тушунтиришдан қониқмаган ўқувчилар ёзма (амалий) иш натижалари эълон қилинган хонадан чиқмасдан туриб аппеляция комиссияси раиси номига ёзма равишда ариза беришлари мумкин.
Барча фанлардан ўқувчиларга қоралама учун штампли қоғоз берилади. Хонадан чиқишда бу ишчи қоғозлар қолдирилади. Қоралама қоғозлар ҳужжат деб ҳисобланмайди ва ундаги ёзувлар ёзма (амалий) ишларни баҳолашда ҳисобга олинмайди.
Фан олимпиадаларининг барча босқичларида ўқувчиларнинг ёзма (амалий) ишлари билан ташкиллий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан ташқари шахсларнинг танишиб чиқиши, ғолиб бўлган ўқувчи ва бошқа иштирокчи ўқувчилар ўртасида яккама-якка савол-жавоблар ўтказиш тақиқланади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling