Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот


Download 1.74 Mb.
bet8/50
Sana19.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1680942
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50
Bog'liq
nizom-va-baolash-mezonlari

VIII. Оғзаки суҳбат:
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари олимпиаданинг биринчи ва иккинчи турида қатнашувчи ўқувчиларни қанча бадиий асарларни ўқиганлиги, қандай тушунганлиги, таҳлил қила олиши ва ифодали ёд ўқишини синаб кўрадилар.
Оғзаки суҳбат учун ўқувчининг тайёрланишига 10 дақиқа ва ҳар бир ўқувчи билан ўтказиладиган суҳбат учун 10 дақиқа вақт ажратилади. Ўқувчи билан ўтказиладиган суҳбат учун ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси ўз балини қўяди. Натижавий балл ҳакамлар ҳайъати аъзолари қўйган балларнинг арифметик ўртачаси сифатида чиқарилади ва бу ҳақида қайднома тузилади. Натижавий балл барча ўқувчиларни тўплаб эълон қилинади.


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Давлат тест марказининг

2011 йил 22 ноябрдаги

24\қб, 270, 39\қб - сонли буйруғига

2-илова




Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари

ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ

( ҚОЗОҚ, ТОЖИК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ)


Она тили ва адабиёт фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11-синфларда ўтказилади. Касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади. Олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичи 3 турда (ёзма иш, тест синовлари, оғзаки), учинчи ва тўртинчи босқичи 2 турда ( ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади..Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади.
Ёзма иш
9-11 синф (2-3 курс)ларда биринчи (таълим муассасаси) ва иккинчи (туман), учинчи (вилоят) ва тўртинчи (Республика) босқичларида ўқувчилар адабий, адабий ижодий ва эркин мавзуларда иншо ёзадилар
Мазкур турда ўқувчининг ёзма нутқ қобилияти, мустақил фикрлаши ҳамда саводхонлик даражаси синовдан ўтказилади. Иншо ёзиш учун 2 соат (120 дақиқа) вақт ажратилади. Ёзма иш мавзулари ўқувчиларни ижодий изланишга, шахсий фикр-мулоҳаза билдиришга, бир хил мавзудаги бир неча манбаларда ифодаланган фикрлардан умумлашма хулосалар чиқара олиш ва уни ёза билишга кўмаклашувига қаратилиши лозим. Бунда ўқувчи мавзу бўйича фикрлай олиши, берилган мавзу манбаларини шунчаки баён қилиб ёзмасдан, ўз ижодий фикрини билдириш зарурлигини идрок қилиши керак. Бунда иншоларнинг минимал ҳажми қуйидагича бўлиши мумкин. 9-синф (1-курс) 4-4,5 бет, 10-синф (2-курс) 4,5–5 бет, 11-синф (3-курс) 6-7 бетдан кам бўлмаслиги талаб қилинади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling