Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот
Download 1.74 Mb.
|
nizom-va-baolash-mezonlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест топшириқларидан намуна келтирамиз
Тест топшириқлари.
9-11 синф (академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 2-3 курс) ўкувчилари олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичида 25 та (17 та жавоби танланадиган тест ва 8 та жавоби ёзиладиган тестлар берилади) тест топшириғини бажарадилар. Тест топшириқларини бажаришга 50 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 2 баллдан, нотўғри бажарилган топшириққа балл қўйилмайди. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади. 3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар), 4 босқич (Республика ) олимпиадасида эса ўқувчиларга 40 та тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 80 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади. Тест топшириқларидан намуна келтирамиз: 1. Жавоби танланадиган тест Давлатни ҳуқуққа бўлган муносабатига қараб... А. Этатик, қонуний ва ҳуқуқий; В. Ҳуқуқий, фуқаролик ва этатик; С. Этатик, ҳуқуқий ва оралиқ: Д. Фуқаролик, этатик ва оралиқ ... турларига ажратиш мумкин. 2. Жавоби ёзиладиган тестлар Давлатнинг қонун чиқарувчи органи қайси? ----------------------- Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил килади. ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИИқтисодий билим асослари фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади. Олимпиаданинг биринчи босқичи 1 турда (тест синовлари), иккинчи, учинчи, тўртинчи босқичлари 2 турда (ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади. Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади. Ёзма иш. Олимпиаданинг иккинчи ва учинчи, тўртинчи босқичларида ёзма иш топшириқлари 5 топшириқдан иборат бўлади. Ёзма иш учун 3 соат (180 дақиқа) вақт берилади. 1-2 топшириқлари. Иқтисодий вазиятга оид масалалардан тузилади: Масалан. 1- топшириқ. “Бўстон” хусусий фермер хўжалигининг умумий мажлисида фермер хўжалигининг йил давомида олган фойдасини қуйидагича тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинди: 25% акциялар учун дивидент тўлашга; 30% хўжаликни ривожлантириш фондига; 25% ишчи ва ходимларни мукофотлашга ; 20% янги техника ва ускуналарни сотиб олишга. Нима сабабдан бундай қарор кабул қилинди? жавобингизни мисоллар билан асосланг. Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратган ҳолда тузиш лозим. Мазкур 1 ва 2 топшириқлар қуйидаги мезон асосида баҳоланади.
Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling