Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот


Download 1.74 Mb.
bet31/50
Sana19.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1680942
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
nizom-va-baolash-mezonlari

Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (18 та тестнинг жавоби белгиланади, 7 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар), 4 босқич (Республика ) олимпиадасида эса ўқувчиларга 40 та тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Масалан:
1. Жавоби танланадиган тест
Қуйида берилган аъзолардан қайси бири минерал тузлар депоси бўлиб хизмат қилади?
А. Суяклар.
В. Талоқ.
С. Буйрак.
Д. Томирлар системаси.

2. Жавоби ёзиладиган тест


Организм ички муҳитининг нисбий доимийлиги қандай аталади?
__________________


Барча тур бўйича умумий кўрсаткич 100 бални ташкил этади.


КИМЁ
Кимё фан олимпиадасининг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади.
Биринчи, иккинчи, учинчи босқич олимпиада 3 турда (ёзма иш, лаборатория машғулоти, тест синови), тўртинчи босқичида 2 турда (ёзма иш, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш.
Олимпиаданинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларида ёзма иш топшириқлари 4 та масаладан иборат бўлади.
Масалан:
9-синф
Таркибида 56,47 % кислород, 16,47 % азот ва 27,06 % бўлган туз формуласини аниқланг. 340 г шундай туз қиздирилганда н.ш.да ўлчанган қанча ҳажм кислород ҳосил бўлади?
10-синф
Алкен хлор билан реакцияга киришиб 25,4 г дихлорли бирикмани, алкеннинг яна шунча миқдори бромнинг углерод (IV)-хлоридидаги эритмаси билан реакцияга киришиб 43,2 г дибромидли бирикмани ҳосил қилади. Алкенни мумкин бўлган барча бирикмаларини тузилиш формуласини аниқланг.
11-синф
Маълум миқдордаги метални эритиш учун масса улуши 0,2 (20 %) бўлган HCl дан 109,5 г сарфланди. Натижада масса улуши 0,2442 (24,42 %) бўлган металл хлорид эритмаси ҳосил бўлди. Металлни аниқланг.
Ёзма иш учун 120 дақиқа вақт берилади. Максимал 40 балл.
Олимпиаданинг тўртинчи (Республика) босқичида ёзма иш топшириқлари 5 та саволдан иборат бўлиб, ёзма иш учун 180 дақиқа вақт берилади. Максимал 50 балл.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling