№
|
Баҳолаш мезони
|
Балл
|
1
|
Ёзма ишни бажаришда ўқувчи томонидан ҳар бир масала шартлари тўлиқ ва аниқ ёзилиб, реакция тенгламалари ва формулалар тўғри ифодаланган, масала энг қулай йўлда мантиқан фикрланиб ечилган, математик ҳисоблашлар тўғри бажарилган, масаланинг мазмуни тўла очиб берилган бўлса
|
10
|
2
|
Агар ўқувчи масала шартлари тўлиқ ва аниқ ёзилиб, реакция тенгламалари ва формулалар тўғри ифодаланган, масала мураккаб усулда ечилган, математик ҳисоблашлар тўғри бажарилган бўлса
|
9
|
3
|
Юқоридагиларга тўлиқ амал қилинган ҳолда масала ечилган бўлиб, фақатгина масалани ечишдаги кимёвий сўз ибораларида имловий хатоликларга йўл қўйилса
|
8
|
4
|
Юқоридаги кўрсатилганлар билан бирга маасала шарти ёзилмай, масалани тўғри ечилган бўлса
|
7
|
5
|
Масалани ечишда бирикма ёки элементларнинг 1 тасини формулаларини хато ифодаласа
|
6
|
6
|
Кўрсатиб ўтилган камчиликлар билан бирга, тегишли тенгламаларни ёзишда коэффицентлар тўғри танланмаса
|
5
|
7
|
Масалага тегишли тенгламаларни ёзишда индексларни хато ифодалаш билан бирга, математик ҳисоблашларда ноаниқлик кузатилса
|
4
|
8
|
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган камчиликлар билан бирга масала жавоби хулосаланмаган, ҳисоблар чалкаш, тенгламаларда кўп хатолар мавжуд
|
3
|
9
|
Масала жавоби чиқмаган, юқоридаги хатоларга ҳам йўл қўйилган бўлиб, математик ҳисоблашларда жиддий хато қилган бўлса
|
2
|
10
|
Юқоридаги хатолар билан бирга масала шарти ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмаслиги ифодаланиб, масала ишлаш шарти нотўғри бажарилган бўлса
|
1
|