Санъат марказида: Ушбу марказда ҳафта давомида тарбияланувчиларга “Ўзбекистоннинг миллий байрамлари”, “Табиий бўёқлардан кузги манзаралар” мавзулари асосида қоғоз, рангли қоғоз, табиий материаллардан жамоавий ишлар ясаш ўганилди.
2-ҳафта мавзуси: Менинг шаҳрим. Менинг маҳаллам (_____ 2022 йилдан, _____ 2022 йилгача)
Қуриш-ясаш ва математика марказида:ҳафта давомида ушбу марказда тарбияланувчиларга “Менинг келажакдаги уйим”, “Замонавий шаҳар”, “Маҳалла кўчалари” каби мавзулар асосида қурилиш ғиштчалари, лего ва конструкторлардан фойдаланиб болаларга қурилиш ишлари ўргатилди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида:“Бувижонимникида меҳмонда”, “Сартарошхона” мавзулари асосида ушбу марказда ниқоблар, кийимлар, ошхона анжомлари, совғалардан фойдаланиб фаолиятлар ўтказилди.
Тил ва нутқ марказида:“Тўртинчиси ортиқча” дидактик ўйини, “Маҳалла кичик Ватан”, “Чиройли уйча” мавзули расмлар асосида тарбияланувчилар билан мавзуга мос суҳбатлар ўтказилди.
Фан ва табиат марказида:“Лой ва қумнинг хусусиятлари”, “Тошнинг хусусиятлари, Кимнинг уйи мустаҳкам?”, “Нима учун шамол уйни йиқитди” каби мавзулар асосида фаолиятлар ўз вақтида олиб борилди.
Санъат марказида:Ҳафта давомида ушбу марказда “Тоза хавода ихтиёрий расм чизиш” мавзусида расм чизиш, “Обод маҳалла” оригами, апликация жамоа иши, “Қўшнимнинг жониворлари” каби мавзулар бўйича фаолиятлар олиб борилиб тарбияланувчилар рағбатлантирилди.
3-ҳафта мавзуси: Мен ва менинг оилам (_____ 2022 йилдан, _____ 2022 йилгача)
Қуриш-ясаш ва математика марказида:ҳафта давомида қурилиш ғиштчалари, лего, конструкторлар ва АКТдан фойдаланган ҳолда ушбу марказда болаларга “Оиламиз учун уй”, “Театр қурамиз”, “Шаҳримиздаги замонавий бинолар” каби мавзулар асосида фаолиятлар олиб борилди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида:Ниқоблар, кийимлар, ошхона анжомлари, совғалардан фойдаланган ҳолда ушбу марказда “Ҳаракатли ўйинлар”, “Зумрад ва қиммат эртагини саҳналаштириш” каби мавзулар асосида фаолиятлар ва ўйинлар олиб борилиб болаларга мавзулар ёритиб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |