Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида


-боб. Товарлар (хизматлар) реализациясида ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартиби


Download 87.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana17.06.2023
Hajmi87.41 Kb.
#1534915
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7w917-idnow

2-боб. Товарлар (хизматлар) реализациясида ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартиби
14. Ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами;
ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш (хизматларни кўрсатиш)
ҳужжатнинг ёки шартноманинг рақами ва санаси;
товарлар (хизматлар) реализация қилинган сана;


етказиб берувчининг ва товарларни (хизматларни) сотиб олувчининг номи, жойлашган
жойи (почта манзили) ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк ҳисобварағи ва
хизмат кўрсатувчи банк номи ҳамда филлиаллараро айрибошлаш коди (МФО);
ҚҚС рўйхат рақами (ҚҚС солиқ тўловчисининг шахсий рўйхат рақами);
Товарлар (хизматлар) етказиб берувчининг (сотиб олувчининг) ҚҚС солиқ тўловчиси
бўлмаган алоҳида бўлинмаси орқали, яъни ҚҚС марказлашган тартибда юқори турувчи юридик
шахс томонидан тўланиши белгиланган ҳолатларда, етказиб берилганда (кўрсатилганда) ёки
сотиб олинганда ҳисобварақ-фактурада ҚҚС солиқ тўловчиси бўлган юқори турувчи юридик
шахснинг реквизитларидан ташқари қўшимча равишда етказиб берувчининг (сотиб олувчининг)
(ҚҚС солиқ тўловчиси бўлмаган алоҳида бўлинманинг) номи ҳамда солиқ тўловчининг
идентификация рақами (мавжуд бўлса) кўрсатилиши шарт.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
15. Ҳисобварақ-фактура ушбу Низомга 
1-иловада
 

келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги


тартибда тўлдирилади:
1-устунда — товарлар (хизматлар) номи;
2-устунда — товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича
идентификация коди;
3-устунда — товарлар (хизматлар) штрих коди;
4-устунда — товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун
тўлдирилмайди;
5-устунда — ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган товарлар миқдори
(кўрсатилган хизматлар ҳажми). Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;
6-устунда — ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри
келадиган нарх (тариф);
7-устунда — реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг
(ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати;
8-устунда — ҚҚС ставкаси;
9-устунда — товарларни (хизматларни) сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС
суммаси.
ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод
этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар томонидан 9-устунда «Қўшилган
қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;
10-устунда — реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҚҚСни қўшган
ҳолдаги жами қиймати.
Якунловчи сатрда — 7, 9 ва 10-устунлар бўйича суммалар жамланади.
Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада
маркировкалаш коди кўрсатилиши шарт.
Акциз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи ставкаси ва акциз солиғи
суммасини кўрсатишлари шарт.
Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-
фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-
сонли 
қарори
 

таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й.,
09/21/1/0002-сон)

Download 87.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling