Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида


-боб. Дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда ҳисобварақ-


Download 87.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana17.06.2023
Hajmi87.41 Kb.
#1534915
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7w917-idnow

3-боб. Дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда ҳисобварақ-
фактураларни тўлдириш хусусиятлари
16. Дори воситалари ва тиббий буюмлар реализация қилинганда ушбу Низомга 
2-
иловадаги
 шаклда ҳисобварақ-фактура тақдим этилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
17. Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:
1-устунда — товарлар номи;
2-устунда — товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича
идентификация коди;
3-устунда — товарлар (хизматлар) штрих коди;
4-устунда — товарларнинг серияси;
5-устунда — товар ўлчов бирликлари;


6-устунда — дори воситаларни ёки тиббий буюмларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб
олиш нархи (базавий нарх) ёки сотишнинг асосий баҳоси (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда);
7-устунда — асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо
қўшимчаси (устамаси). Агар бир нечта улгуржи савдо ташкилотлари дори воситалари ва тиббий
буюмларни етказиб беришда иштирок этаётган бўлса, савдо қўшимчаси (устамаси) умумий ҳолда
аниқланади;
8-устунда — ўлчов бирлигидан келиб чиқиб миқдор (ҳажм);
9-устунда — ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга
олган ҳолда товарнинг нархи;
10-устунда — реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг
(ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати.
11-устунда — ҚҚС ставкаси;
12-устунда — товарларни сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси;
ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод
этиладиган товарларни реализация қилувчилар томонидан 12-устунда «Қўшилган қиймат
солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;
13-устунда — реализация қилинган товарларнинг ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати;
якунловчи сатрда — 10, 12 ва 13-устунлар бўйича суммалар жамланади.
Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада
маркировкалаш коди кўрсатилади.
Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-
фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-
сонли 
қарори
 

таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й.,
09/21/1/0002-сон)

Download 87.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling