Испания реконкистасининг моҳияти. X аср бошларида Испанияда араблар ҳукмронлиги
XIII—XV асрларда Пиренея ярим оролидаги давлатлар
Download 368 Kb.
|
XI—XV асрларда Испания ва Португалия
XIII—XV асрларда Пиренея ярим оролидаги давлатлар.
Наварра ва Португалия. Ярим оролдаги тўртта христиан давлат-ларидан Наварра ва Португалия алоҳида-алоҳида ривожланди-лар. Наваррада фран-цузлар таъсири жуда кучли эди. Атрофии тоғлар ўраб олган бу кичик мамлакатнинг иқтисодий ривожла-ниши секинлик билан борди. Шу сабабли XIII—XV асрлар дав-рида Наварра, умуман, катта роль ўйнагани йўқ. Атлантика океани соҳили бўйлаб узун тор полоса бўлиб жойлашган Португалия жадалроқ ривожланди. XV асрга кел-ганда Португалия катта денгиз флотига эга бўлган савдо-сотиқ қиладиган мамлакатга айланди. Ярим оролдаги маврлар билан олиб борилган кураш уни Шимолий Африкадаги араблар билан урушлар қилишга ҳам тортди. Португалияликларнинг Шимолий Африкадаги мулки бўлмиш Сеута, кейин португалияликларнинг XV асрдаги географик кашфиётларида катта роль ўйнади. Аммо Урта денгиз соҳилидаги мамлакатлар билан, Англия, Нидерлан-дия ва бошқа мамлакатлар билан зўр бериб олиб борилган ташқи савдо-сотиқ алоқалари Португалияни Пиренея ярим оролидаги бошқа давлатлардан ажратиб қўйди. Реконкиста Португалияни қўшни Кастилия билан боғлаши лозимдек кўринса-да, лекин Португалия ўзининг мустақиллигини рашк билан сақлаб келди. Кастилия короллиги. Кастилия ва Арагон Пиренея ярим оро-лининг иккита асоеии давлати бўлиб, пировардида улар ягона королликка бирлашдилар. Бу бирлашган давлатларнинг ўрта асрлар давридати тарихи ўзининг бир қанча хусусиятларига эгадир. Кастилия короллиги ярим оролда энг катгч территория-ни эгаллаган эди. Ярим оролдаги территориянинг деярли беш-дан уч қисми унинг ҳиссасига тушар эди. Реконкистада ҳам Кастилия энг актив қатнашган эди. Кастилия тили кейинчалик иснап миллий адабий тилига асос бўлди. Урта аср давридаги Кастилиянинг ижтимоий тузуми ўзига хос кўпгина хусусиятларга эга эди. Кастилиянинг урушқоқ двор-янлари мамлакатда катта таъоирга эга эдилар. Араблар билан курашда қатиашиш дворянларнинг эртароқ тоифа бўлиб таркиб топишига па дворянлар кўичилигининг бевосита король билан алоқа ўриатишига ёрдам берди. Кастилияда католик черкови ҳам жуда катта таъсирга эга эди, реконкиста натижасида католик черкови кўи ер олди. Кастилияда реконкистанинг бутун оғирлигини ўз знммасига олган ўнлаб эркин шаҳар-коммуналар бор эди. Ҳунармандлар ва майда савдогарлардан иборат бўлган шаҳарликлар бутуи асрлар давомида мунтазам ҳарбий хизмат ўтадилар. Кастилия шаҳарлари шаҳарларнинг алоҳида ҳарбий иттифоқларига — эр'мандиларга бирлашдилар. Кастилия деҳқонлари ҳам реконкистада жуда актив қатнашганликлари сабабли крепостной қарамликдан эртароқ халос бўлдилар. Кастилия феодаллари деҳқонлар билан ҳисоблашишга ва уларга жиддий ён беришга мажбур бўлдилар. Эски ва янги Кастилиянинг кўпчилик деҳқонлари эркин жамоатчилардан иборат (б е-гетриялар) бўлиб, феодаллар ҳомийлигида кун кўрардилар ва уларга одат бўйича битим билан белгиланган кичик миқдор-да оброк тўлардилар. Кастилия шаҳар ва қишлоқ жам№аларининг сиёсий аҳамияти Кастилияда умумтоифа вакиллиги, яъни кортесларнинг эртароқ вужудга келишида очиқ-ойдин намоён бўлди. Кортеслар ўз фаолиятини 1188'йилдаёқ (инглиз парламента ва француз 'Генерал штатларидан анча олдин) бошлаган эди, шу билан •бирга учинчи тоифа вакиллари составига шаҳарликлар билан биргаликда деҳқонларнинг ҳам баъзи бир вакиллари кирган эди. Кастилиядаги король ҳокимияти шаҳарларга таяниб туриб, XIII аердаёқ ўз обрў-эътиборини кучайтиришга ҳаракат қилди ва йирик феодаллар билан қаттиқ кураш олиб борди. XIII аершшг иккинчи ярмида король Альфонс X (1252— 1284) қопунлар тўплами («Етти қнсм» деб аталадиган) қонуи-лар тўплами (чиқарди), бу қонуплар тўплами Рим ҳуқуқи ғоя-лари билан сугорилган бўлиб, ўрта аср Европасидаги қонунлар-нинг биринчи умумлаштирувчи тўплами эди. Альфонс X ўзидан сал олдин Саламанка шаҳарида таъсис этилган университетга ^омийлик қилиб, давлат маблағлари ҳисобига шу шаҳарда обсерватория (расадхона) қурдирди. Унинг даврида король ҳо-кимиятининг обруси анча ортди. Аммо феодаллар ҳали тиниб-тинчимаган ва ўзларининг имтиёзларига қаттиқ ёпишиб олган эдилар. Юз йиллик урушда ииглизларнинг иттифоқчиси бўлган король Педро I Золим (1350—1369) XIV аерда феодаллар билан қаттиқ кураш олиб бориб, кўпдан-кўп феодалларни қатл эттир-ди ва уларнинг молу мулкларини мусодара қилдирди. Кастилия грандалари француз феодалларининг кўмагига таяниб, Педро-ни енгдилар ва тахтга унивг рақиби Генрих II Трастамарани ўт-каздилар. Генрих II Трастамара 1369 йилдан бошлаб янги ди-настияга асос солди. XV аср ўрталарига келганда Кастилиядаги король ҳокимияти эришган ютуқлар, умуман олганда, ҳали у қадар катта эмас эди. Кортесларнинг қўллаб-қувватлашига қарамай, короллар қуд-ратли грандаларнинг куч-қудратига шикает етказа олмадилар. XIV ва XV асрларда кортесларнинг ўзи онда-сонда йиғиладиган бўлиб қолди. Кастилия короллари кўпинча феодалларнивг душман гуруҳларини шу феодалларнинг сарой билан алоқадор бошқа қисми ёрдамида, шунингдек, католик черкови кўмагида ен-гишга умид боғлаб, шаҳарлар билан ҳар доим иттифоқ бўлишни изчил амалга оширавермасдилар. Бунинг натижасида король ҳокимиятининг ўзи турли феодал тўдаларининг кураш қуролига айланиб қоларди. XV асрнинг иккинчи ярмида Кастилиядаги-король ҳокимиятининг ночор аҳволига яққол мисол қилиб король-Генрих IV (1454—1474) ни кўрсатиш мумкин. Генрих IV нинг бутун ҳукмронлиги даври феодал ўзаро уруш-жанжаллари би-лан тўлиб-тошган эди. Зодагонлар королнинг қизи Хуананинг тахт ворислиги ҳуқуқини тан олмай, королнинг синглиси — малика Изобелланинг номзодини қўйдилар. Зодагонлар келажакда Изобеллани ўзларига ром қилиб олиб, ундан итоатли қурол си-фатида фойдаланмоқчи эдилар. Download 368 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling