Иссиқ изоляция материаллар. Органик ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган иссиқ сақлагич материаллар


Download 66.5 Kb.
bet1/3
Sana31.01.2023
Hajmi66.5 Kb.
#1144742
  1   2   3
Bog'liq
ИССИК ИЗОЛЯСИЯ

Иссиқ изоляция материаллар. Органик ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган иссиқ сақлагич материаллар

Режа:



  1. Иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларига қўйиладиган талаблар

  2. Иссиқ изоляция ашёларининг синфланиши

  3. Органик иссиқ изоляция ашёлари ва буюмлари


Умумий маълумотлар. Индустриал қурилишда иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларининг аҳамияти каттадир. Иссиқ изоляция ашёлари Қурилиш материалларининг бир тури бўлиб, кам иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятига эга.
Фуқаро, саноат ва маъмурий-маиший бинолардаги ҳар бир тўсиқ маълум даражада ўзидан иссиқ ва совуқни ўтказувчан бўлади. Бино деворларининг иссиқлик ўтказувчанлигини камайтириш учун улар қалинлигини оширишга тўғри келади, бу эса қурилиш таннархини ошириб юбориб, иқтисодий қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун бинолардаги ҳар бир тўсиқ-деворларни иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларидан ясаш тўсиқ-деворлар қалинлигини камайтиришга ва иқтисодий тежамкорликка олиб келади.
Иссиқ изоляция ашёларининг иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти бу ашёлардаги ғовакликлар билан белгиланади. Ашёдаги ғовакликлар ҳаво билан тўлганлиги учун ҳам улар кам иссиқлик ўтказадилар, чунки ҳаво энг кам иссиқлик ўтказади (иссиқлик ўтказувчанлиги 0,024 Вт/м. 0С).
Иссиқизоляция ашёлари юқори ғовакли бўлганликлари учун уларнинг ўртача зичлиги кичик бўлади.
Иссиқ изоляция ашёлари ва буюмларига қўйиладиган талаблар:

  1. етарли даражада мустаҳкам бўлиши;

  2. биологик таъсирга чидовчан, яъни чиришга чидамли бўлиши;

  3. турли хил газ ва суюқликлар таъсирига чидамли бўлиши;

  4. гигроскопик бўлмаслиги, ҳамда қуруқ бўлиши (чунки намлик ортиши билан унинг иссиқ ўтказувчанлиги ошади) керак;

Тузилишига кўра иссиқлик изоляция ашёлари бир неча гуруҳга бўлинади, яъни ғовакли, донадор, толали, қатламли ва аралаш.
Ғовакли иссиқ изоляция ашёларига ғовакли газ бетон ва кўпик бетонлар, кўпик шиша ва бошқалар киради. Донадор иссиқ изоляция ашёларига керамзит шағали ва унинг турлари, аглопорит, шунгизит ва бошқалар киради. Толали иссиқизоляция буюмларига минерал ва шиша пахта толалари, асбест толалари ва бошқалар киради. Қатламли иссиқизоляция ашёларига слюдаларни кўпчитиш йўли билан олинган вермикулит киради. Донадор ва толали иссиқизоляция ашёлари асосида аралаш иссиқизоляция буюмлари тайёрланади.
Иссиқизоляция ашёлари шакли ва ташқи кўринишига, тузилишига, хом ашёнинг турига, зичлигига кўра синфларга бўлинади.
Шакли, тузилиши ва ташқи кўринишига кўра донабай буюмларга (ғишт, блок ва бошқалар); тасмасимон ва ипсимон ҳамда сочилувчан ҳолатдаги ашёларга бўлинади.
Хом ашёнинг турига кўра анорганик ва органик гуруҳларга бўлинади. Анорганик иссиқизоляция ашё ва буюмларига ғовакли бетонлар, минерал ва шиша пахта, сопол асосидаги буюмлар ва бошқалар киради. Бундан ташқари хом ашёнинг турига қараб аралаш ҳолдаги иссиқизоляция буюмлари ҳам бор. Масалан, фибролит (минерал боғловчи ва ёғоч қипиғи аралашмаси) ёки минерал тахта билан органик боғловчи (битум) аралашмаси. Ўртача зичлигига кўра иссиқизоляция ашёлари қуйидаги маркаларга бўлинади:
Жадвал
Иссиқ изоляция ашёларининг маркалари

Ашёлар гурухи

маркаси

Зичлиги жуда кичик
Зичлиги кичик
Зичлиги ўртача
Зич

15
100
200
400

25
125
225
450

35
150
250
500

50
175
300
600

75
-
350
-

Иссиқ изоляция буюмларининг ғоваклиги жуда катта бўлганлиги сабабли, уларнинг мустаҳкамлиги жуда кам бўлиб, 0,1 дан 1,5 МПа гача боради. Аммо иссиқ изоляция ашёлари таркибини тўғри танлаб ва технологик жараёнларни ўзгартириш орқали мустаҳкамлиги 5 МПа ва ундан ҳам юқори бўлган буюмлар олиш мумкин.


Иссиқ ўтказувчанлигига кўра иссиқ изоляция ашёлари қуйидаги синфларга бўлинади:

Жадвал
Иссиқ изоляция ашёларининг синфланиши



Иссиқ ўтказувчанлиги
бўйича синфи

Иссиқ ўтказувчанлиги, Вт/(м0С)

Паст
Ўртача
Юқори

0,06 гача
0,06 дан 0,115 гача
0,115 дан 0,175 гача



Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling