Иссиқликка чидамли бетонлар
Download 1.44 Mb.
|
4 1 маъруза Иссиққа чидамли бетонлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иссиқликка чидамли бетоннинг таърифи.
Иссиқликка чидамли бетонлар Режа: 1. Портланд цемент асосидаги иссиқликка чидамли бетон. 2. Aлюминий ва юқори алюминийли сементларга асосланган иссиқликка чидамли бетон. Иссиқликка чидамли бетоннинг таърифи. Иссиқликка чидамли - бу узоқ вақт давомида юқори ҳарорат таъсирида асосий физик-механик хусусиятларини белгиланган чегараларда сақлашга қодир бўлган махсус бетон. Одатий ўтга бардошлилардан арқли ўлароқ, иссиқликка чидамли бетон махсус олдиндан куйдиришни талаб қилмайди. Бетонни олов билан ишлов бериш, иситиш мосламасининг биринчи ишга тушириш кунларида конструкцияни биринчи иситиш вақтида амалга оширилади. Иссиқликка чидамли бетон, талабларга қўра, ҳар хил боғловчилар ёрдамида ишлаб чиқарилиши мумкин. Иссиқликка чидамли бетонларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ингичка майдаланган қўшимчали портланд цементида (микро тўлдиргичли); алуминатли цементида; суюқ шишада. Портландцементида иссиқликка чидамли бетон олганда, юқори ҳарорат шаройитида цемент тошининг эркин оҳакини боғлайдиган майда майдаланган минерал қўшимчалар (микротўлдиргич) қотиб қолган цементнинг қиздирилганда ва совиганидан кейин керакли мустаҳкамлиги ва тузилишини сақлашга ёрдам беради. Aнъанавий турдаги тўлдиргичлар ўрнига етарли даражада оловга бардошли материаллардан тайёрланган тўлдиргичлар ишлатилади. Биринчи навбатда, бу уларни ишлаб чиқариш жараёнида куйдириладиган материаллар - керамзит, шамот, майдаланган керамик ғишт ва бошқалар, шунингдек, табиий материаллар, масалан, хромит, магнезит ва бошқалар. Иссиқликка чидамли бетон ва темир-бетондан ясалган иссиқлик агрегатларини қуриш ва ишлатиш тажрибаси шуни кўрсатдики, ушбу материалларни қўллаганда:
Бу белгилар иссиқликка чидамли бетон ва темир-бетондан фойдаланишнинг катта истиқболларини кўрсатади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling