Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
III СОН. 2023
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 101 2022-йилда йиғилган ҚҚСдан 71,5 триллион сўм белгиланган 53,3 триллион сўмдан сезиларли даражада ошиб кетди. 2023-йилда Ўзбекистон бюджетига 63,8 триллион сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғи тушумлари кутилмоқда. ҚҚС тўловчилар сони 2022-йилнинг ўзида 14,4 фоизга ўсди ва декабр ойида 171,9 мингтани ташкил қилди 1 . 2023 йил 1 май ҳолатига кўра, ҚҚС тўловчилар сони 180 мингдан ошди. 2. Адабиётлар шарҳи. Тадқиқотнинг муаммосига бағишланган илмий ишларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ушбу мавзуни хорижий олимлар ва бошқалар тадқиқ этилган. А.Ваҳобов ва А.Жўраевлар (2009) қўшилган қиймат солиғининг моҳиятини қуйидагича изоҳлайди:Қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати билан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар, хом-ашёлар ва хизматларнинг қиймати ўртасидаги фарқдан иборатдир. М.Йўлдошев ва Й.Турсуновларнинг (2000) фикрича, қўшилган қиймат солиғи дейилишига сабаб товарлар, ишлар ёки хизматларни ишлаб чиқаришда қатнашишнинг ҳар бир босқичида қийматга қўшиладиган қисмидан солиқ олинади ва соф даромаднинг бир қисмини бюджетга олишнинг шакли бўлиб ҳисобланади. Ш.А.Тошматов ўзининг илмий ишларида ҚҚСга кенгроқ таъриф беришга ҳаракат қилган:Қўшилган қиймат деганда, ашёвий ресурслар харид баҳосига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўшилган, товар ва хизматларнинг бозорда сотилиш нархига кирган устама қиймат тушунилади ва товар харажатлари, нафлилигини бозор тан олган ҳамда уларнинг пул эквиваленти берилганлигини билдиради. Товар ва хизматларга қўшилган қийматнинг миқдорини аниқлаш, бу товар сотилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин. Бундан шу нарса келиб чиқадики, қўшилган қиймат бу ишлаб чиқаришнинг пировард натижасидир. А.Т.Мухановнинг (2023) ёзишича, ҚҚС - фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун сотиладиган кўпгина товар ва хизматлардан олинадиган истеъмол солиғи. У ишлаб чиқариш ва тарқатишнинг ҳар бир босқичида маҳсулотнинг "қўшилган қиймати" дан ундирилади. "Қўшилган қиймат" маҳсулот / хизматга инвестиция қилиш қиймати ва истеъмолчига сотиладиган нарх ўртасидаги фарқни англатади. Н.З.Зотиковни (2019) такидлашича,Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) - маҳсулот, иш ёки хизмат таннархининг бир қисмини ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида яратиладиган ва сотилганидан кейин бюджетга тўланадиган қисмини давлат бюджетига олиб қўйиш шакли. . ҚҚСни қўллаш натижасида товар, иш ёки хизматнинг якуний истеъмолчиси сотувчи солиғини сотиб олинган бойликларнинг бутун қиймати бўйича тўлайди. ҚҚС билвосита солиқ бўлиб, унинг юки пировардида савдогарларга эмас, балки якуний истеъмолчиларга тушади. Яна бир манбада қуйидаги фикрлар берилган: Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) - бу Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида товарлар ёки хизматларни сотиш учун тўланадиган солиқ. Солиқ, барча ҳолларда, охир-оқибат, товар ёки хизматнинг якуний истеъмолчиси томонидан тўланиши керак. Таъминот занжиридаги ҳар бир томон (ишлаб чиқарувчи, улгуржи ва чакана сотувчи) ҚҚС йиғувчиси вазифасини бажаради 2 . Gail Cole (2021) илмий ишларида ҚҚСни қуйидагича таърифлайди: Қўшилган қиймат солиғи (VAT-ҚҚС) - товарлар ва хизматлар етказиб бериш занжири бўйлаб ҳаракатланаётганда қўшилган қиймат бўйича ҳисобланган кенг истеъмол солиғи. 1 Снижение НДС в Узбекистане поможет увеличить поступления в бюджет и стимулирует бизнес-активность долгосрочно.file:///C:/Users/Fiscal%20Institut/Desktop.htm. 22.04.2023. 2 https://www.revenue.ie/en/vat/what-is-vat/index.aspx. Published: 09 February 2023. www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 102 Ж.Уедани (2011) ёзишича, ҚҚС истеъмол солиғи ҳисобланганлиги сабабли унинг идеал базаси – яъни жами якуний истеъмол харажатлари бизнес цикллари давомида бир мунча барқарор бўлиб, ҚҚС базасини ҳам барқарорлигини назарда тутади, аммо амалиётда, ҚҚС даромадлари баъзан ЯИМ ёки якуний истеъмолга нисбатан анча таъсирчан ҳисобланади. Давлат бюджет даромадларини шакллантиришга қаратилган солиқ тизимининг ривожланиш тарихида, қўшилган қиймат солиғини жорий этилиши ХХ аср иккинчи ярмида ушбу йўналишдаги энг муҳим кашфиётлардан бири ҳисобланади. Ф.Давлетовни (2023) такидлашича,Мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ўсишига ижобий таъсир ҚҚС ставкасининг 15% дан 12%гача пасайиши мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ўсишига ижобий таъсир кўрсатди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling