Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Key words: Investment property, fixed assets, right to use assets, property (land,  building), revaluation, financial lease. III СОН. 2023


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

Key words: Investment property, fixed assets, right to use assets, property (land, 
building), revaluation, financial lease.
III СОН. 2023 
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ 
ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
195 
1. Кириш. 
Бугунги кунда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га жадал 
ўтилмоқда. Амалиётимизда асосий воситалар, номоддий активлар ёки 
инвестициялари тушунчалари МҲХСлари жорий қилингунга қадар ҳам амал қилган. 
Лекин, айрим муҳим тушунчалар, жумладан инвестициявий кўчмас мулк, сотиш 
учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар, шартномавий активлар, солиқ 
активлари, назорат қилинмайдиган қатнашиш ҳиссаси ва бошқа тушунчалар 
бизнинг амалиётимиз учун янги бўлган атамалардир. Ушбу тушунчаларни халқаро 
стандартлар асосида янги талқинда ифода этиш, уларнинг мазмун ва моҳиятини 
очиб бериш, тан олиш ва баҳолаш мезонларини белгилаш муҳим аҳамият касб 
этади.
2022-2026 и илларга му лжалланган Янги У збекистоннинг тараққие т 
стратегиясида “Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг 
жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард АҚШ доллари, 
жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини 
к
ў
р
и
ш

м
а
қ
с
а
д
и
б
е
л
г
и
л
а
н
г
а
н
1
Президент Мирзиёевнинг (2023) тадбиркорлар билан учрашувида кичик ва 
ўрта бизнесни ривожлантириш, содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай 
муҳит шакллантириш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришларни 
қўллаб-қуватлаш, кластер тизими ҳамда стандартларни жорий қилиш масалалари 
кўтарилди. Бундан кўриниб турибдики, халқаро стандартлар ва берендларни кенг 
жалб қилиш долзарб масаладир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611-сон 
“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” қарорида (2020) акциядорлик жамиятлари ва йирик 
корхоналарда МҲХСларини тўлиқ жорий қилиш кўзда тутилган. Ўрта ва кичик 
бизнес корхоналари учун 2024 йилдан жорий қилиш кўзда тутилган Молиявий 
ҳисоботнинг миллий стандартлари (МҲМС) айнан халқаро стандартларга 
асосланади.
Мамлакатимиз олимлари томонидан МҲХСлари асосида бухгалтерия ҳисобини 
ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилмоқда. Лекин, ушбу 
тадқиқотларда инвестициявий кўчмас мулк ҳисоби масалаларига етарли даражада 
эътибор қаратилмаган.
Корхоналарда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар асосида 
инвестициявий мулкка доир ахборотларни акс эттириш ўз навбатида уларнинг 
инвестицион жозибадорлиги, тақдим этиладиган ахборотларнинг шаффофлиги 
ҳамда ахборотларнинг ҳаққонийлигини оширишга хизмат қилади. Бу ўз навбатида 
инвстициявий кўчмас мулк ҳисобини такомиллаштириш борасида тадқиқот 
ишларини олиб боришни тақозо этади. 
Юқоридагиларни ҳисобга олиб таъкидлашимиз мумкинки, ушбу мақола 
долзарб мавзуга бағишланган.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling