Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
2. Адабиётлар шарҳи.
Инвестициявий кўчмас мулк деганда нимани тушунасиз? деган савол бўйича 
анкета сўрови ўтказилганда, кўпчилик тадбиркорлар “инвестициявий мулк - бу 
инвестиция кўринишида киритилган мулк” деб жавоб қайтарган. Демак, бу шундан 
далолат берадики, инвестициявий кўчмас мулк тушунчаси ҳали тўлиқ кириб 
келмаган ва унинг талқини борасида ҳам тадқиқот ишлари салмоғи етарли эмас.
1
2022-2026 
и илларга 
му лжалланган 
Янги 
У збекистоннинг 
тараққие т 
стратегияси 
(2022)  
https://lex.uz/docs/5841063#5844066
 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
196 
Инглиз тилида “investment property”, рус тилида “инвестиционное имущество”, 
ўзбек тилида “инвестициявий мулк” деб таржима қилинган. Property деганда мулк 
эмас кўчмас мулк, яъни ер ва бино тушунилади. Шу боис, “инвестициявий кўчмас 
мулк” деб таржима қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Инвестициявий кўчмас мулк тўғрисида умумқабул қилинган таъриф 40-сон 
БҲХС “Инвестициявий кўчмас мулк” стандартида (2005) қуйидаги таҳрирда 
келтирилган
2
: “Инвестициявий кўчмас мулк – бу ижара ҳақи ёки капитал 
қийматининг ўсиши ҳисобидан даромад олиш мақсадида тасарруфида бўлган 
кучмас мулк (ер ёки бино, ёки бинонинг бир қисми ёки униси ҳам буниси ҳам), 
бироқ: 
(а) ишлаб чиқаришда ёки товарларни жўнатишда ва хизматларни кўрсатишда 
ёки маъмурий мақсадларда фойдаланилмайдиган; ёки 
(б) одатдаги фаолияти давомида сотишга мўлжалланмаган бўлиши керак.”
Ушбу таъриф умумэътироф этилган таъриф бўлиб, инвестициявий кўчмас 
мулкнинг инвестициялардан фарқи ва унинг асосий тавсифий жиҳатларини 
тасвирлайди.
CIPA соҳиби Шапунова (2022) инвестициявий кўчмас мулк тўғрисида ўз 
фикрларини қуйидагича баён қилади. “...яъни Инвестициялар тўғрисидаги Қонунга 
мутлоқ мувофиқлиги яққол кўринади: бизнес марказининг тезкор ижарага 
топшириш учун мўлжалланган кўчмас мулки – инвестициядир.
Энди ижара объектини МҲХСлари бўйича молиявий ҳисоботда акс эттириш 
тўғрисида: инвестициявий мулк – асосий воситалар эмас”. Бизнинг фикримизча, 
қонунда “ижарага топшириш учун мўлжалланган кўчмас мулк – бу инвестициядир” 
деб қайд қилингани бу инвестициявий кўчмас мулкка берилган таъриф сифатида 
эмас, балки инвестицияга берилган тавсиф деб қараш керак. Инвестициявий мулк бу 
асосий восита эмас, деган фикрга қўшиламиз, чунки халқаро стандартлар 
инвестициявий кўчмас мулкни асосий воситалар таркибида акс эттиришни кўзда 
тутмайди.
Халқаро стандартлар қоидаларидан келиб чиқиб Неъматовнинг (2022) 
“Активлар – бу ташкилотнинг ўтган ходисалари натижасида юза келган ва назорат 
қилинадиган ҳамда ундан фойдаланиш корхонага келгусида иқтисодий нафни 
келтирадиган иқтисодий ресурслардир. Иқтисодий ресурс деганда, иқтисодий 
нафни яратиш потенциалига эга бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқнинг баҳоланган 
суммасига айтилади” деган фикрига қўшилган ҳолда хулоса қилишимиз мумкинки, 
инвестициявий кўчмас мулк активлар таркибидаги иқтисодий ресурсдир. У 
иқтисодий ресурсларнинг барча талабларига жавоб беради. Инвестициявий кўчмас 
мулклар: 
ўтган ҳодисалар натижасида юзага келади;
ундан фойдаланиш ёки тутиб туриш келгусида иқтисодий нафни юзага 
келтиради; 
катта эҳтимол билан ишончли баҳолаш мумкин бўлади.
PWC аудиторлик фирмаси томонидан тайёрланган ўқув қўлланмада
3
“Инвестициявий кўчмас мулк – бу ижарадан ёки кўчмас мулкнинг қийматининг 
ўсишидан даромад олиш мақсадида мулкдорнинг ёки ижарачининг (фойдаланиш 
ҳуқуқи шаклидаги актив сифатида) тасарруфида бўлган кўчмас мулк (ер, бино, 
бинонинг бир қисми, ёки униси ҳам буниси ҳам)...” деб таърифлайди. Демак, ушбу 
таърифда юқоридаги таърифлардан фарқли ўлароқ, “фойдаланиш ҳуқуқи 
шаклидаги актив сифатида” атамисидан фойдаланиши, инвестициявий кўчмас 
мулкларнинг маълум жиҳатларини янада чуқурроқ очиқлайди. 
2
40-МСФО. Инвестиционное имущество. http://finotchet.ru/articles/157/ 
3
2020 PwC. Все права защищены. Этот материал подготовлен Академией PwC для экзаменов ACCA ДипИФР в 2020 году.1702-с. 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
197 
Россия Марказий банки томонидан тасдиқланган Низомда (2021) 
инвестициявий кўчмас мулкка кенгроқ таъриф келтирган: “ушбу Низом 
мақсадларида инвестициявий кўчмас мулк деганда, мулкдор ёки ижарачи 
томонидан активдан фойдаланиш ҳуқуқи кўринишида актив сифатида тутиб 
туриладиган инвестициявий мулк (ер участкаси ёки бино, бинонинг бир қисми, ёки 
униси ҳам буниси ҳам) тушунилиб, ижара тўловларини олиш (молиявий лизинг 
шартномалари бўйича тўловлардан ташқари), ёки ушбу ер участкаси ёки бино, 
бинонинг бир қисми, ёки униси ҳам бунисининг ҳам қийматининг ошиши 
натижасида даромад олиш кўзда тутилган бўлади ҳамда хизмат кўрсатиш, 
маъмурий ва бошқарув мақсадларида, хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни 
муҳофаза 
қилиш 
мақсадларида, 
шунингдек 
санитария-гигиена, 
техник-
эксплуатацион ва бошқа махсус техник нормалар ва талаб учун меҳнат воситаси 
сифатида 
фойдаланилмайди, 
инвестициявий 
кўчмас 
мулк 
сифатида 
таснифлангандан кейин 12 ой ичида сотиш режалаштирилмайди. Кўрсатилган 
инвестициявий кўчмас мулк алоҳида асосий воситаларнинг гуруҳини ташкил 
этади.” 
Ушбу таъриф батафсил келтирилган, лекин таъриф жуда узун, меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда таърифлар қисқа ва мазмунли бўлиши талаб этилади. Бундан 
ташқари инвестициявий кўчмас мулк асосий воситаларнинг алоҳида гуруҳини 
ташкил этади дейилган бандига қўшила олмаймиз, чунки бу талаб халқаро 
стандартларга жавоб бермайди.
Бошқа муаллифлар жумладан Дружиловская (2022), Мялкиналар (2023) ҳам 
ўзларининг илмий мақолаларида 40-сон БҲХСда келтирилган таърифни эътироф 
этишади. 
Робин Джойс
(2017) томонидан 40-сон БҲХСни банкларда қўллаш бўйича 
ўқув қўлланма яратилган ва рус тилига таржима қилинган. Унда инвестициявий 
кўчмас мулкни тан олиш, баҳолаш ва ҳисоботларда акс эттириш масалалари 
ёритилган. Бундан ташқари мамлакатимиз олимларидан Ҳамдамов (2023) 
инвестициявий кўчмас мулк ҳисобини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш 
борасида тадқиқот ишларини амалга оширган. Авлакулов (2007) инвестицион мулк 
ҳисобини такомиллаштириш бўйича намзодлик диссертацияларини ёқлаган. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling