Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-расм. Инвестициявий мулкдан олинадиган даромадлар


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

2-расм. Инвестициявий мулкдан олинадиган даромадлар
6
Бизнинг фикримизча, стандарт талабларидан келиб чиқиб ташкилот кўчмас 
мулкни инвестициявий кўчмас мулк сифатида эътироф этишлари учун қуйидаги 
ҳолатлар мавжуд бўлиши керак: 
Ташкилот ўзининг мулки ҳисобланган кўчмас мулкни операцион жараёнларда 
(ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш, сотиш ёхуд маъмурий 
бошқарув) фойдаланмасдан ҳамда сотиш учун мўлжалланмасдан уни келгусида 
капитал қиймати ошади деган мақсадда тутиб туради. Айни вақтда қиймати 
ошишини кўзда тутмаган бўлса ҳам келгусида ишлатилиши аниқ бўлмаган ер 
бундан истисно эмас; 
Ташкилот бинонинг бир қисмидан фойдаланиб, қолган қисмидан 
фойдаланмаса ва унинг капитал қийматининг ошишини назарда тутса ҳамда 
фойдаланилмайдиган қисмини алоҳида идентификациялаш ҳамда баҳолаш 
6
Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси 
Инвестициявий мулкдан олинадиган 
даромадлар 
Инвестициявий мулкни тасарруф этиш 
(тугатиш ёки реализация қилиш)дан 
олинган даромад 
Инвестициявий мулкни капитал 
қиймати ошишидан олинадиган 
даромад
Инвестициявий мулкни ижарага 
беришдан олинган даромад 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
203 
имконияти бўлса, фойдаланилмаган қисмини инвестициявий мулк сифатида қайд 
қилиши мумкин;
Ташкилотнинг операцион ижарага берган ўз кўчмас мулки; 
Ташкилотнинг молиявий лизингга олган кўчмас мулки бўйича операцион 
ижарага берган активдан фойдаланиш ҳуқуқи. 
Ижарага бериладиган кўчмас мулк моделини қуйидаги 3-чизмада акс 
эттиришимиз мумкин бўлади.
3-расм. Ташкилотнинг инвестициявий кўчмас мулки бўйича ижара 
объектлари
7
 
 
Ушбу 3-расмда инвестициявий кўчмас мулк объектларини ижара беришда 
фақат оператив ижара тушунилиши қайд қилинган. Молиявий лизингга олинган 
кўчмас мулкда активларни фойдаланиш бўйича ҳуқуқни баҳолаш, тан олиш керак. 
Активларни фойдаланиш ҳуқуқи бир ёки бир нечта шартномалар бўйича учинчи 
шахсларга ижарага берилса бу ҳуқуқ инвестициявий мулк сифатида тан олиниши 
талаб этилади.  
Амалиётдаги мисолларда кўриб ўтамиз. “Stainless-Stell Samarkand” МЧЖ 
корхонаси ишлаб чиқариш биносини 2022 йил январь ойида молиявий ижарага 
олди. Ушбу активдан фойдаланиш ҳуқуқи 1 850 450 000 сўм деб баҳоланди. 
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган ижрага олинган 
инвестициявий кўчмас мулкнинг ижара мажбуриятлари ҳам ушбу суммага тенг. 
Объектни 2023 йил 1 январ ҳолатида қайта баҳолаш натижаси унинг қиймати 
150 250 000 сўмга ошганлиги аниқланди ва тегишли тартибда ҳуқуқий 
расмийлаштирилди. Ушбу ҳолатни тегишли бухгалтерия ёзувлари ҳамда 
инвестициявий мулк адолатли қийматда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс 
эттириш талаб этилади.
Ижарага олинган мулк бўйича активдан фойдаланиш ҳуқуқи баҳоланган 
суммасига қуйидагича бухгалтерия ёзуви берамиз: 
Ишлаб чиқариш биносидан фойдаланиш ҳуқуқи....... 1 850 450 000 сўм 
Узоқ муддатли ижара мажбуриятлари..................1 850 450 000 
Асос: Stainless-Stell Samarkand” МЧЖ корхонаси ишлаб чиқариш биносини 
молиявий ижарага олди. Ушбу активдан фойдаланиш ҳуқуқи 1 850 450 000 сўм деб 
баҳоланди. 
Ижарага олинган ишлаб чиқариш биноси қайта операцион ижарага 
берилишига қарор қабул қилинганлиги муносабати билан инвестициявий мулк 
7
Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси. 
Ўз хусусий кўчмас мулки 
Молиявий лизинг асосида 
ижарага олинган кўчмас 
мулк бўйича активдан 
фойдаланиш ҳуқуқи 
Операцион ижара бўйича 
битта ёки бир нечта 
шартномалар бўйича ижара 
ҳақи
Инвестиция-вий 
кўчмас мулк 
бўйича 
операцион 
ижара 
объектлари 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
204 
сифатида тан олинди. Ушбу жараённи қуйидаги бухгалтерия ёзувларида акс 
эттирамиз: 
Инвестициявий кўчмас мулк................................1 850 450 000 
Ишлаб чиқариш биносидан фойдаланиш ҳуқуқи....... 1 850 450 000 сўм 
Асос: Узоқ муддатли ижарага олингин ишлаб чиқариш биноси операцион 
ижарага берилиши муносабати билан инвестициявий кўчмас мулк гуруҳига 
бошланғич қийматида 1 850 450 000 сўмга ўтказилди.
Ҳисобот даврининг охирида инвестициявий кўчмас мулк қайта баҳоланди. 
Натижада унинг қиймати ошди. Қийматнинг ошиши натижасида олинган даромад 
суммасига қуйидагича бухгалтерия ёзувини амалга оширамиз: 
Инвестициявий кўчмас мулк......................................150 250 000 сўм 
Фойда ва зарарлар......................................................150 250 000
Асос: 2023 йил 1 январ ҳолати бўйича инвестициявий кўчмас мулкнинг қиймати
150 250 000 сўмга оширилди. Натижада, корхона мулк қийматининг ошиши 
натижасида даромад олди.
Бу жараён ҳисоботда ўз аксини топади: 
“Stainless-Stell Samarkand” МЧЖ корхонаси Молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботнинг тааллуқли қисми 
Узоқ муддатли активлар: Инвестициявий кўчмас мулк..............2 000 700 000 
Узоқ муддатли мажбуриятлар: Ижара бўйича мажбуриятлар....1 850 450 000 
Ушбу тавсиялар корхоналарнинг бухгалтерия балансида инвестициявий 
кўчмас мулкка оид ахборотларни акс эттиришга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида 
молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва фойдалигини оширади. Хорижий 
инвесторларга ҳаққоний ва ишончли ахборотларни тақдим қилиш имконияти 
туғилади.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling