Касби туман 38-умумий ўрта таьлим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган “Истеьдодингни кўрсат” шиори остида ўтказилган тадбир
БАЁННОМАСИ
2019 йил 4-декабрь Касби тумани
Раис: Ш.Рахимов
Қатнашдилар: Мактаб ММИБДЎ Н.Равшанов,
Ёшлар иттифоқи етакчиси Ҳ.Ҳошимов,
8-11-синф рахбарлари ва ўқувчилари.
КУН ТАРТИБИДА:
1. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган “Истеьдодингни кўрсат” шиори остида ўтказилган тадбир ўтказилди.
2. Ўқувчи ёшлар орасидан истеьдодли ёшлар аниқланди ва муносиб тақдирланди.
Тадбир жараёнида:
Тадбирни Мактаб ММИБДЎ Н.Равшанов очиб берди. Нотиқ ўз зўсида 5 та ташаббусни яна бир бор ўқувчиларга маьлумот бериб ўтди.
Тадбирда ўқувчилар 3 та шарт: шеьрхонлик, рассомлик, ва мусиқа йўналишлари бўйича беллашдилар. Шартлар бўйича ўқувчиларни баҳолаб бориш учун А. Қурбонова, О. Собиров ва Н. Қўзиевлардан иборат хакамлар ҳайати тузилди.
Хар бир синфдан шартлар бўйича 3 тадан истеьдодли ёшлар танлаб олинди. Мусиқа йўналиши бўйича 8А-синф ўқувчиси Ёдгоров Озодбек томонидан куйланган қўшиқ барчага бирдек манзур бўлди.
Рассомлик йўналишида ўқувчиларга эркин мавзу берилди яьни хар ким ўзи ҳохлаган расмни чизди. Тадбир якунида чизилган расмларни О. Собиров одиллик билан баҳолади.
Ўқувчиларни хар бир шарт бўйича баҳолаб хакамлар ҳайати
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Истеьдодли ўқувчилар шартлар бўйича қуйидагича:
Шеьрхонлик шарти бўйича 1-ўрин 8Б-синф ўқувчиси Анорбоева Рухшона
Рассомлик шарти бўйича 1-ўрин 9А-синф ўқувчиси Зиёдуллаева Дилшода
Мусиқа шарти бўйича 1-ўрин 8А-синф ўқувчиси Ёдгоров Озодбек.
Ғолиб ўқувчилар мактаб маьмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлансин.
Қарор ижросини таьминлаш Ёшлар иттифоқи етакчиси зиммасига юклатилсин.
38-умумий ўрта таълим мактаби директори: Ш.Раҳимов
Ёшлар иттифоқи етакчиси: Ҳ.Ҳошимов
5 та ташаббус бўйича “Истеьдодоингни кўрсат” шиори остида ташкил этилган тадбирдан фотолавҳалар
Do'stlaringiz bilan baham: |