Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функсиялари


Download 71.28 Kb.
bet3/5
Sana11.02.2023
Hajmi71.28 Kb.
#1188836
1   2   3   4   5
Bog'liq
Iste’mol va jamg’arish, ularning grafiklari va funksiyalari 1

7.1-чизма. Истеъмол графиги

Чизмадан кўриниб турибдики, одамлар жорий йилда ҳеч қандай даромадга ега бўлишмаса ҳам, истеъмол қилишдан бутунлай тўхтамайдилар, балки улар ўзларининг ўтган йиллардаги жамғармалари ёки қарз ҳисобига яшашади. Ихтиёрдаги даромад ва ҳақиқий истеъмол ўртасидаги алгебраик боғлиқликни C=а+бЙд кўринишидаги чизиқли тенглама ифодалайди. Бунда а – ихтиёридаги даромаддан қатъий назар автоном истеъмол, б – чизиқнинг оғиши. Чизиқнинг оғиши истеъмол ҳажмини ўзгариши (вертикал ўзгариш) ва ихтиёрдаги даромад миқдорини ўзгариши (горизонтал ўзгариши) нисбатлари сифатида аниқланади.


Келтирилган маълумотлар асосида жамғариш графигини ҳам кўриб чиқамиз (7.2-чизма).


С С= -а + (1-б) Йд
5
0
-5 170 210 250 Йд
7.2-чизма. Жамғариш графиги
Жамғариш графиги ихтиёрдаги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Вертикал ўқдаги ҳар бир нуқта жамғарма миқдорини билдиради ва ихтиёрдаги даромад билан унга мувофиқ келадиган истеъмол ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (С= Йд - C). Бошланғич даромад даражасида жамғариш нолга (0) тенг бўлган ҳолда ихтиёрдаги даромад ҳажми ўсиб бориши билан унинг миқдори ҳам ошиб боради. Жамғариш графиги истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодага ега: С=-а+(1-б) Йд, бунда а – ихтиёрдаги даромад даражаси унинг бошланғич миқдоридан паст бўлгандаги қарз ҳажми, (1-б) – оғиш бурчаги бўлиб, жамғаришни ўзгаришини (вертикал ўзгариш) даромаднинг ўзгаришига (горизонтал ўзгариш) бўлган нисбати сифатида аниқланади.
Мавзунинг биринчи саволида келтирилган гепотетик маълумотлар ва графикларга таяниб истеъмол функциясини ёзамиз:
C = а + б Йд , бу ерда: а – автоном харажатлар; Йд – тасарруфидаги даромад (Йд =Й-Т), бу ерда: Т – солиқлар;
б – истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромадга боғлиқлигини ифодаловчи коеффициент, бошқача айтганда истеъмолга чегараланган мойиллик.
ΔС
б = --------- 100
Δ Йд
Демак, истеъмол ҳажми автоном истеъмолга, тасарруфидаги даромад ҳажмига ва истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромад ўзгаришига таъсирчанлигига боғлиқ.
Жамғариш графигини ҳам истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодалаш мумкин, яъни жамғариш функцияси қуйидаги кўринишга ега:

Download 71.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling