Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функсиялари


Download 71.28 Kb.
bet4/5
Sana11.02.2023
Hajmi71.28 Kb.
#1188836
1   2   3   4   5
Bog'liq
Iste’mol va jamg’arish, ularning grafiklari va funksiyalari 1

С = -а + (1 -б) Йд
Истеъмол ва жамғариш ҳажмига тасарруфидаги даромад динамикасидан ташқари қуйидаги омиллар, тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади:
1. Уй хўжаликлари даромадлари.
2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.
3. Баҳолар даражаси.
4. Иқтисодий кутиш.
5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.
6. Солиққа тортиш ҳажми.
Дастлабки беш омил таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари ўзаро тескари томонга силжийди. Бу беш омил таъсирида жорий тасарруфидаги даромад таркибида истеъмол ва жамғариш улуши нисбатлари ўзгаради. Солиққа тортиш даражасининг ўзгариши ихтиёрдаги даромад ҳажмини ўзгартиргани туфайли унинг таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари бир томонга қараб силжийди. Истеъмол функциясини аниқлаш борсидаги тадқиқотлар, унинг ҳажми шунингдек 6)аҳолининг даромадлари ҳажми ва тўплаган мулки кўламига кўра табақаланиши даражаси ҳамда 7) аҳолининг сони ва ёшига кўра таркибига ҳам боғлиқлигини кўрсатди.


7.2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.
Макроиқтисодий таҳлил жараёнида истеъмол ва жамғариш функцияларини янада тўлароқ билиш учун истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик ва чегараланган мойиллик тушунчаларини моҳиятини англаб олишимиз лозим.
Истеъмолга ўртача мойиллик деганда тасарруфидаги даромаддаги истеъмол харажатларининг улуши тушунилади, яъни:
С
АПC = ------------- 100
Йд
бунда: АПC – (авераге пропенситй то cонсуме) истеъмолга ўртача мойиллик.
Тасарруфидаги даромаддаги жамғариш улушини жамғаришга ўртача мойиллик деб аталади, яъни:


С
АПС = --------------- 100
Йд
Бунда: АПС (авераге пропенситй то савинг) – жамғармага ўртача мойиллик.
Мисол учун, тасарруфидаги даромад даражаси 410 ва 530 шартли бирликка ва истеъмол даражалари 405 ва 495 шартли бирликка тенг бўлган ҳолатлар учун истеъмолга ўртача мойилликни ҳисоблаймиз, яъни:
АРС =(405 / 410) х 100 = 98, 78% ёки 0,98;
АРС = (495 / 530) х 100 = 93,39% ёки 0,93 га тенг.
Демак, бу мисоллардан кўриниб турибдики, тасарруфидаги даромадлар миқдори кўпайиб бориши билан унинг таркибидаги истеъмол улуши камайиб ва аксинча жамғарма улуши кўпайиб боради. Бу ҳолатни Кейнснинг “асосий психологик қонун”и билан изоҳлаш мумкин. “Мавжудлигига нафақат априор тасаввурларга кўра, бизнинг инсон табиатини билишимиздан келиб чиқиб шунингдек ўтмиш тажрибасини синчиклаб ўрганиш асосида биз тўлиқ ишонишимиз лозим бўлган асосий психологик қонун шундан иборатки кишилар даромадлари ўсиши билан, одатда, ўз истеъмолларини оширишга мойиллар, аммо даромадлари ўсган даражада емас”
Солиқлар тўлангандан кейин қолган даромаднинг бир қисми истеъмол қилинади, иккинчи қисми еса жамғарилади, шу туфайли ҳам истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик йиғиндиси 100% га ёки коеффициент кўринишда 1 га тенг: АРС + АРС = 100% ёки 1.
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадларининг ўсган қисмини ё истеъмол қилади, ёки жамғаради.
Истеъмолдаги ўзгаришларнинг шу ўзгаришни келтириб чиқарган тасарруфидаги даромад ўзгаришдаги улуши истеъмолга чегараланган мойиллик дейилади.

Download 71.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling