Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
Download 126.38 Kb.
|
ПТБ узб
3-§. Турли ишлар
214. Фазалар бўйича таъмирлашда, ўчирилган фазанинг симига иш жойида фақат битта ерга улагич ўрнатилади. Ушбу симда ерга улагичдан 20 метргача бўлган масофада ишлашга рухсат этилади. Бир неча бригадалар бир вақтда ишлаганда, ўчирилган сим электр жиҳатдан ўзаро боғланмаган участкаларга ажратиб бўлиниши зарур. Ҳар бир бригада учун битта ерга улагич ўрнатилган алоҳида участка ажратилади. 215. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган ҲЛда фазалар бўйича таъмирлаш ишлари бажарилганда, ерга улагични ўрнатиш ёки олишдан олдин разряд ёйи тарқалмаслиги учун ёй сўндирувчи мослама билан жиҳозланган штанга ёрдамида симни олдиндан ерга улаб қўйилади. Штанганинг ерга уловчи сими олдиндан ерга улагичга уланади. Бу штанга фақат кўчма ерга улагич ўрнатилгандан (ёки олингандан) сўнг олиниши мумкин. 216. Симлари горизонтал жойлашган ҲЛни фазалар бўйича таъмирлаш ишлари бажарилганда, кучланиш остида турган симларни ушлаб турувчи траверсалар участкаларига ўтиш тақиқланади. 217. Таянчнинг ерга уланиш қаршилигини ўлчаш пайтида яшин қайтарувчи троснинг ерга улагичга уловчи симини улаш ёки олиб қўйиш диэлектрик қўлқопда ёки тросни олдиндан ерга улагичга улаб қўйилгандан кейин бажарилиши лозим. 218. Кесими 240 мм2 дан кам бўлмаган симларда ва кесими 70 мм2 дан кам бўлмаган тросларда ходимларнинг ҳаракатланишига рухсат этилади. Ажратилган симларда ва тросслар бўйлаб ҳаракатланганда, ҳимоя камари илгаклари симларга, махсус аравачадан фойдаланилганда эса, аравачага маҳкамланиши зарур. 219. ҲЛни ёки ҳаво алмашлаб-улаш пунктини кўрикдан ўтказишда конструкция ёки таянчга кўтарилиш тақиқланади. 220. Ўтиш қийин бўлган жойларда ва ноқулай об-ҳаво шароитида ҲЛни кўрикдан ўтказиш икки киши томонидан бажарилиши, бунда уларнинг бири электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлиши керак. Бошқа ҳолларда II гуруҳга эга бўлган шахс кўрикдан ўтказишни якка ўзи ўтказиши мумкин. Куннинг қоронғу вақтларида кўрикни сим остида юриб ўтказиш тақиқланади. Шикастланган жойни излаш пайтида ҲЛни кўздан кечирувчи шахсларда носозлик топилган жойларга ўрнатиш учун огоҳлантирувчи плакатлар бўлиши керак. 221. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ҲЛнинг узилиб ерда ётган симларига 8 метрдан кам масофага яқинлашиш тақиқланади. Бундай сим яқинида одамлар ва ҳайвонларнинг яқинлашишини олдини олиш учун назоратчилар имкони бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи плакатлар қўйиши ва бу ҳақда электр тармоқлари корхонасига хабар бериши ҳамда таъмирлаш бригадаси етиб келгунча кутиб туриш зарур. 222. Кучланиш остидаги 6 — 35 кВ ҲЛнинг темир-бетон таянчларига, уларда изоляторларнинг ишдан чиқиши, симларнинг таянчга тегиб туриши ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаётганлик аломати сезилса (намликнинг ердан буғланиб кўтарилиши, таянчда ва таянчнинг ерга кирган жойида электр ёйининг ҳосил бўлиши ва бошқа белгилар), таянчларга 8 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади. 223. ҲЛнинг транспорт магистраллари (темир йўллар, кема қатновчи дарёлар ва каналлар) билан кесишган участкаларида иш олиб бориш учун вақтинча транспорт ҳаракатини тўхтатиш ёки транспорт ҳаракати туфайли ҲЛда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб туриш талаб қилинса, наряд берувчи шахс иш жойига транспорт магистраллари ҳаракати хизматининг вакилини чақириши керак. Бу вакил зарур муддатга транспорт ҳаракати тўхтатиб турилишини таъминлаши ёки тармоқда ишлаётган бригадани яқинлашаётган транспорт тўғрисида огоҳлантириши шарт. Транспортни ўтказиб юбориш учун ҳалақит бераётган симлар хавфсиз баландликка кўтариб қўйилади. 224. ҲЛнинг асосий ва қишлоқлараро йўллар билан кесишган ёки бевосита яқинлашган участкаларида иш олиб борилганда, транспорт ҳайдовчиларини огоҳлантириш ёки транспорт ҳаракатини тўхтатиш учун Давлат автомобиль назорати билан келишилган ҳолда иш бажарувчи асосий ва бошқа йўлларга сигнал берувчиларни қўйиши, шунингдек, «Таъмирлаш ишлари» йўл белгисини ўрнатиши зарур. Зарур бўлганда, Давлат автомобиль назоратининг вакили чақиртирилиши лозим. Сигнал берувчилар ҲЛ билан йўлнинг кесишган ёки яқинлашган жойидан ҳар икки томонда 100 метр узоқликда туришлари ва уларда кундузи қизил байроқчалар, кечаси эса қизил чироқлар бўлиши керак. 225. Барча турдаги таянчларга ёки кронштейнларга ўрнатилган, шунингдек, тортилган тросларга осилган барча хилдаги ёритгичларни тозалаш ва лампаларини изоляцияловчи бўғини бўлган телескопик минорадан туриб алмаштириш ишлари симлардан кучланишни олмасдан туриб, фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. Ерга улагич сими ёғоч таянч бўйлаб туширилмаган ва фаза симидан пастда ўрнатилган ёритгичларда бундай ишлар таянчдан туриб ёки ёғоч нарвонни қўйиб бажарилиши мумкин. Ишни иш бажарувчи электр хавфсизлиги бўйича камида II гуруҳга эга бўлган бир ёки бир нечта бригада аъзолари билан бирга бажариши зарур. 226. Ерга улагич сими таянч бўйлаб туширилган ёғоч таянчлардаги, темир-бетон ва металлдан ясалган таянчлардаги ва кронштейнлардаги ёритгичларни изоляцияловчи бўғини бўлмаган телескопик минорадан ёки таянчдан туриб ёхуд ёғоч нарвонни қўйиб тозалаш ва лампаларини алмаштириш наряд бўйича, таянчга осилган барча симлардан кучланишни олиб ташлаб, уларга ерга улагич ўрнатилгандан кейин бажарилиши зарур. Ушбу бандда ва мазкур Қоидаларга 10-илованинг 225-бандида кўрсатилган ишларни бажаришда ёритгичларга фақат иш бажарувчи ёки электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бригада аъзоси кўтарилишига рухсат этилади. 227. Газоразрядли лампаларнинг ишга тушириш-ростлаш аппаратларида ишлаганда, уни ёритгичнинг умумий схемасидан ўчиришдан олдин симни тармоқдан узиб, статик конденсаторларини (зарядсизловчи қаршиликлар бўлишидан қатъий назар) зарядсизлаш зарур. Download 126.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling