Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Ходимларнинг вазифалари, қоидаларнинг бажарилиши учун жавобгарлик ва назорат
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
2-§. Ходимларнинг вазифалари, қоидаларнинг бажарилиши учун жавобгарлик ва назорат
9. Қоидаларнинг мақсади истеъмолчилар электр қурилмалари ва электр тармоқларини ишончли, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш ҳамда уларни ишга яроқли ҳолатда сақлаб туришдан иборат. 10. Ишлаб турган электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, уларда тезкор алмашлаб улашларни ўтказиш, таъмирлаш, монтаж ёки созлаш ишларини ва синашларни ташкил этиш ва бажариш махсус тайёрланган электротехник ходимлар томонидан амалга оширилади. Корхонанинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, электротехник ходимлари энергетика хизмати таркибида бўлишлари шарт. Корхонада энергетика хизмати бўлмаган тақдирда, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига хизмат кўрсатишни шартнома бўйича ихтисослаштирилган ташкилот ёки бошқа корхонанинг (шу жумладан, тадбиркорлар субъектларининг) электротехник ходимлари амалга ошириши мумкин. 11. Электротехник ходим ўз корхонасининг технологик хусусиятларини аниқ тасаввур қилиши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига қатъий риоя қилиши ва барча чоралар билан уларни мустаҳкамлаши керак ҳамда мазкур Қоидалар, ХТҚ, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини билиши ва уларга риоя этиши шарт. 12. Мазкур Қоидалар, ХТҚ ва ЁХҚ ни бузишда айбдор шахслар ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигининг хусусиятига ва улардан келиб чиқадиган оқибатларга қараб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. 13. Ушбу Қоидаларнинг бажарилишини таъминлаш учун ҳар бир корхонада корхона раҳбари ёки эгасининг буйруғи билан энергетика хизматининг МТХ орасидан корхона электр тармоғи хўжалиги объектлари умумий ҳолатига жавоб берувчи шахс (кейинги ўринларда — электр хўжалигига жавобгар шахс) тайинланиши шарт. Электр хўжалигига жавобгар шахс тайинланиши ҳақидаги буйруқ, қоидалар ва йўриқномалар бўйича у билимлар синовидан ўтганидан ва унга электр хавфсизлиги бўйича тегишлича: 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида — V гуруҳ, 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида — IV гуруҳ берилганидан сўнг чиқарилади. Корхонада бош энергетик лавозими бўлса, унга ушбу корхона электр хўжалигига жавобгар шахснинг мажбуриятлари юкланади. Электр хўжалигига жавобгар шахснинг мажбуриятларини ўриндошлик асосида бажаришга рухсат берилади. Корхоналарда улар томонидан ўз фаолиятида кучланиши 400 В ва 400 В гача бўлган, аҳолига сотиш учун чакана савдо тармоғига чиқариладиган ҳамда тегишли сифат сертификатига эга бўлган ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланилганда, электр хўжалигига жавобгар шахсни тайинлаш ёки ишга ёллаш имконияти бўлмаганда, электр хўжалигига жавобгарлик корхона раҳбарига ёки эгасига юклатилиши мумкин. Бу ҳолда корхона раҳбари ёки эгаси билимлар синовидан ўтмайди ва унга электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳ берилмайди. Бунда раҳбар ёки эгаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) ҳудудий бўлинмаларида электр хавфсизлиги ва электр ускуналарга хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқдан ўтиши керак. Ушбу ҳолат «Ўзэнергоинспекция»нинг 400 В гача кучланишли электр ускуналари мавжуд бўлган индивидуал истеъмолчиларни рўйхатга олиш журналида ва эгасининг ариза-мажбуриятида расмийлаштирилиши шарт. 400 В гача кучланишли ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган хоналарда ва қурилмаларда (автоёқилғи ва газёқилғи қуйиш станциялари ва бошқалар) электр ускуналарни эксплуатация қилувчи корхоналарда, электр хўжалигига жавобгар шахслар электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлиши ҳамда билимлар синовини рўйхатга олиш журналида расмийлаштирилиши шарт. Электр хўжалигига жавобгар шахс узоқ муддат (дам олишда, касал бўлса, хизмат сафарида) бўлмаса, унинг мажбуриятларини бажариш корхона бўйича буйруқ билан унинг ўринбосарига (агар бу штат жадвалида кўзда тутилган бўлса) ёки мазкур Қоидаларнинг 34-банди «а» кичик бандига мувофиқ малака комиссиясида билим синовидан ўтган энергетика хизматининг МТХ орасидан бошқа шахсга юкланади. Ушбу Қоидаларнинг талабларига мос электротехник ходимлар бўлмаган тақдирда, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилиш ман этилади. Корхонада ушбу Қоидаларнинг талабларига мос электр хўжалигига жавобгар шахс ва электротехник ходимларнинг мавжудлиги учун корхонанинг раҳбари (эгаси) жавобгар бўлади. Корхона раҳбари, шунингдек, мазкур Қоидалар, ўрнатилган тартибда тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари (кейинги ўринларда — ЭЭФҚ), истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда ХТҚ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари бажарилиши учун зарур бўлган барча тадбирларнинг моддий таъминланиши учун жавобгар бўлади. 14. Корхона электр хўжалигига жавобгар шахс қуйидагиларни таъминлаши шарт: электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини; электр энергиясини тежаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини ҳамда электр қурилмаларнинг хавфсиз ишлашини; электр ва электротехнологик ускуналар ва тармоқларни, ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши анжомларнинг ишга яроқли ҳолатда сақланишини, уларнинг ушбу Қоидалар, истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда ХТҚ, ЭЭФҚ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос равишда эксплуатация қилинишини; энергетика ускуналарида профилактик ва таъмирлаш ишлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши ташкил этилишини; электротехник ходимлар ўқитилишини, ХТҚ ва ТЭҚҚ, лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномалари бўйича билимлар синовидан ўтишларини; фойдаланилаётган энергиянинг ҳисобга олиниши юритилишини; атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи технологиялар ва иш усуллари ишлатилишининг олди олинишини; реактив қувват компенсацияси, маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун энергия сарфи меъёрини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини; электр ускуналари ишлашида бузилишлар, бахтсиз ҳодисалар ҳисобга олинишини ва таҳлил қилинишини ҳамда уларнинг юзага келиши сабабларини бартараф этиш чоралари қабул қилинишини; истеъмол шартномасига мувофиқ режимга риоя этилишини, энергетика тизими юкламаси максимал соатларида диспетчерлик хизмати талаблари бўйича истеъмол қувватининг камайтирилишини; электротехник ходимлар учун лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномалари ишлаб чиқилишини. 15. Электр хўжалигига жавобгар шахснинг таклифига кўра, корхона раҳбари таркибий бўлинмаларининг электр хўжаликларига жавобгар шахсларни тайинлаши мумкин. Агар бундай шахслар тайинланмаган бўлса, таркибий бўлинмалар электр хўжалиги учун жавобгарликни, уларнинг ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, бош корхона электр хўжалиги учун жавобгар шахс олиб боради. Таркибий бўлинмалар электр хўжалиги учун жавобгарлар ва корхона электр хўжалигига жавобгар шахс ўртасидаги ўзаро алоқа ва мажбуриятларнинг тақсимланиши уларнинг лавозим йўриқномаларида акс эттирилиши шарт. 16. Агар корхона раҳбари электр таъминоти шартномасини бевосита энергия билан таъминловчи ташкилот билан тузмаган бўлса, ижарага берилган электр ускуналарини эксплуатация қилиш учун жавобгарликнинг тақсимланиши ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасидаги ижара шартномасида акс эттирилиши шарт. 17. Корхона электр хўжалигига жавобгар шахс: ишлаб чиқарувчи заводларга — бутланмаган, сифатсиз ёки буюртма хусусиятига, давлат стандартларига ва техник шартларга мос бўлмаган ускуналар келтирилганда; монтаж қилувчи ташкилотларга — электр монтаж ишлари технологияси бузилганда, сифатсиз монтаж қилинганда, лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқилганда ва монтаж жараёнида ускуналар шикастланганда; электр таъминоти ташкилотига — электр энергиясининг сифатсиз параметрларида ва корхона электр таъминоти бузилишларида ўз вақтида даъво (рекламация) бериши шарт. 18. Ушбу Қоидаларнинг бузилишларини пайқаган, шунингдек, электр қурилмалари ёки ҳимоя воситаларининг ишга яроқсизлигини сезган ҳар бир ходим, зудлик билан бевосита ўзининг раҳбарига, у бўлмаганда эса — юқори турувчи раҳбарга бу ҳақда хабар бериши шарт. Электр қурилмадаги носозлик атрофдаги кишиларга ёки қурилманинг ўзига аниқ хавф туғдирган ҳолларда, уни пайқаган ходимнинг ўзи бартараф қила олса, буни зудлик билан амалга ошириши, шундан кейин бевосита бошлиқни хабардор қилиши керак. Носозликни бартараф қилиш хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. 19. Электр қурилмасининг ишидаги ҳар бир бузилиш ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаларига кўра текширилиши ва ҳисобга олиниши шарт. Текшириш материаллари асосида электр қурилмаларининг ишида шунга ўхшаш бузилишларнинг олдини олиш бўйича аварияга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак. Электр қурилмалари ишидаги бузилишлар учун қуйидагилар шахсан жавобгардир: бевосита электр қурилмага хизмат кўрсатувчи тезкор ходимлар − уларнинг айби билан юз берган бузилишлар учун, шунингдек, улар томонидан хизмат кўрсатиш участкасида электр қурилманинг ишидаги бузилишлар нотўғри бартараф этилганлиги учун; ускунани таъмирлаётган таъмирловчи ва тезкор таъмирловчи ходимлар — таъмирлаш сифати пастлиги туфайли келиб чиққан ишдаги бузилишлар учун; корхонанинг, таркибий бўлинмаларнинг бош муҳандислари ва энергетиклари, электр цехи бошлиқлари ва энергетика хизматининг бошқа МТХ — уларнинг айби билан электр қурилмаларни ишлашида юз берган бузилишлар учун, технологик хизматлар раҳбарлари ва мутахассислари, электротехнологик ускуналарни эксплуатация қилишдаги бузилишлар учун, шунингдек, ўз вақтида ва қониқарли техник хизмат кўрсатиш ҳамда аварияга қарши чора-тадбирларнинг бажарилиши таъминламагани учун. 20. Ҳар бир бахтсиз ҳодиса, шунингдек, ХТҚ бузилишининг бошқа ҳолатлари ўрнатилган тартибда синчиклаб текширилиши, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари, жавобгар шахслар аниқланиши ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун чоралар кўрилиши шарт. 21. Электр токидан шикастланишдан юзага келган бахтсиз ҳодисалар учун бевосита қоидаларни бузган хизмат кўрсатувчи шахслар ва бахтсиз ҳодисалар юзага келиши ҳолатини истисно этувчи ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини таъминламаган маъмурий-техник ходимлар масъулдир. 22. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши учун давлат энергетика назорати «Ўзэнергоинспекция» ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Корхоналарда мазкур Қоидалар талабларига риоя этилишини текшириш ва назоратни, «Ўзэнергоинспекция» ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари, корхонанинг хавфсизлик техникаси бўлимлари ва юқори турувчи ташкилотлар амалга оширадилар. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling